"Ювентус" футболчиси Криштиану Роналду бир шарт эвазига шартномаси якунига етгунга қадар Турин клубида қолиши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazetta della Sport нашри.
Роналду ўзининг атрофида рақобатбардош жамоа бўлишини хоҳлайди ва раҳбариятдан ёзги трасферлар ойнасида бир қатор янги трансферларни сўрамоқда. Шу шартлар бажарилган тақдирда, португалиялик шартномада белгиланган муддатгача "кекса сеньора" сафида қолишга рози.
Маълумот ўрнида, 36 ёшли ҳужумчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Криштинунинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида хабарлар тарқалаётган эди.