Кириш Регистрация

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Гана терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ҳозиргина якунига етди.

Жамоамиз учрашувни шиддат билан бошлаб, 5-дақиқадаёқ Шукуровнинг голи эвазига ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам Вадим Абрамов шогирдлари ҳужум қилишда давом этишди ва танаффусга қадар камида 3та гол уриш имкониятига эга бўлишди. Аммо Сайфиев, Ўрунов, Шомуродов вазиятларни голга айлантира олишмади.

Гана эса иккинчи бўлим ўрталарида ҳисобни тенглаштирди. Иссаҳаку Абдул Фатавунинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди - 1:1.

Орадан кўп ўтмасдан Машарипов рақиб жарима майдони яқинида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва яккама-якка вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ғалабамизни таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви. 26 март, соат 18:00
ЎЗБЕКИСТОН - ГАНА - 2:1 (1:0)
Голлар: Отабек Шукуров (5), Жалолиддин Машарипов (75) — Иссаҳаку Абдул Фатаву (72)
Ўзбекистон: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Азим Аҳмедов, Фаррух Сайфиев (Мурод Холмуҳаммедов 82), Иброҳимхалил Йўлдошев, Одил Ҳамробеков (Ислом Тўхтахўжаев 88), Отабек Шукуров, Остон Ўрунов (Жавоҳир Сиддиқов 69), Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов 86), Сардор Рашидов (Ойбек Бозоров 59), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 84)
Гана: Жозеф Аддо, Конаду Йиадом, Кристофер Неттей, Муҳаммад Ал-Ҳассан, Диавусие Тейлор (Даниэл Африе Варние 63), Моро Салифу, Мичел Отоу (Перкиоус Воаҳ 82), Рашид Нортей (Айгеним Боатенг 65), Самуэль Аббей Куайе, Кваме Перраҳ, Иссахаку Абдул Фатаву

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:04, 26.03.2021.
Ўқилди: 7025 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик