Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Бунёдкор» футбол клуби академияси учун ҳалоллик-шаффофлик ҳамиша устувордир!

Баҳо:
+ | -

Кеча «Бунёдкор» академиясида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси маслаҳатчиси – Бошқарув аппарати департаменти бошлиғи Камолиддин Усмонов, «Бунёдкор» футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев, «Бунёдкор» футбол клуби академияси директори Вадим Шодиматов, унинг ўринбосари Баҳодир Маҳкамов ҳамда академия мураббийлари, ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда «Бунёдкор» футбол клуби академияси фаолиятини янада ривожлантириш, иш унумдорлигини ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Дастлаб «Бунёдкор» футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев йиғилиш қатнашчиларига кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маълумот берар экан, футболда, айниқса болалар-ўсмирлар футболида, адолат, ҳалоллик ва шаффофлик энг муҳим омиллар саналишини таъкидлаб ўтди. «Ўзбекистон футбол ассоциацияси сўнги йилларда футболда ҳалоллик устувор бўлишлиги, коррупция аломатлари футболда умуман бўлмаслиги учун қаттиқ курашиб келмоқда. Бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳаммага маълумки, футболда нопок ишлар қилиб келган бир қанча кишилар охирги пайтда қаттиқ жазоландилар. Шу боис биз, яъни «Бунёдкор» футбол клуби, унинг академияси раҳбарлари ва мутахассислари бундай ножўя иллатлардан узоқ юришимиз керак. Агарда бундай ҳолатлардан воқиф бўлиб қолсак, уларга нисбатан тезкор ва кескин чоралар кўришимиз шарт. Бугун сизларни йиғишдан асосий мақсад – академиямиз фаолиятини янада ривожлантириш ва унинг иш унумдорлигини ошириш учун, даргоҳимизда ўтказиладиган ислоҳотлар бўйича қатъий гаплашиб олиш. Сизларга ёш футболчиларни академияга танлаб ва саралаб олиш, болаларни турли йиғин ва мусобақаларга олиб боришда қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ҳалол ишлаш принципларига қатъий амал қилишингиз лозимлигинияна бир бор эслатиб қўйишга аҳд қилганмиз. Барчангиздан илтимос қиламан, мазкур масалаларга жиддий эътибор беринг. Хабарингиз бор, ўтган йили бир нечта шахслар футболдан четлатилган эди. Жазо шу билан чекланган эди. Бироқ 2021 йилдан бошлаб қоидабузарлар жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар. Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сон Фармонининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Футболда нопок йўл тутадиган, ўз мансаб ва хизмат вазифаларини суистеъмол қиладиган мураббий ва масъул ходимлар хатти-ҳаракатлари келгусида Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли бандлари бўйича жавобгарликка тортилади», - дея ўз фикрларини билдирди клуб директори Улуғбек Мирзаев.

Шундан сўнг «Бунёдкор» футбол клубининг бош ҳомийси саналмиш» Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси маслаҳатчиси – Бошқарув аппарати департаменти бошлиғи Камолиддин Усмонов сўз олиб, «Бунёдкор» жамоаси нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда ўз номи ва ўрнига эга клуб эканлигини, шунинг учун барча жабҳада ҳаммага намуна бўлиши шартлигини алоҳида таъкидлади. Камолиддин Оловиддинович сўзида давом этар экан, «Бунёдкор» клуби академияси Осиё футбол конфедерацияси томонидан икки юлдузли академиялар қаторига киритилганлиги катта шарафлигини айтиб, академиянинг барча мураббийлари ва ходимлари ушбу баланд маррани ҳар доим юқорида ушлаб туришлари даркорлиги эслатиб ўтди.

Йиғилиш давомида «Бунёдкор» футбол клуби академияси фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда иш унумдорлигини ошириш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, бир нечта қарорлар қабул қилинди. Жумладан, тез кунларда «Бунёдкор» футбол клубининг Экспертлар комиссияси низоми ишлаб чиқилиб, унинг аъзолигига номзодлар тасдиқланади. Бундан буён ўз касбий фаолиятида яққол камчиликларга йўл қўйган мураббий ёки бошқа ходимлар билан янги футбол мавсуми учун меҳнат шартномалари имзоланиши лозим ё лозим эмаслиги айнан Экспертлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, «Бунёдкор» академиясининг болалар жамоалари сафардаги ўқув-машғулот йиғинлари ёки мусобақаларга боришда ҳар бир жамоага алоҳида хавфсизлик бўйича офицер бириктирилади ёки ўша жамоа мураббийи болаларнинг хавфсизлиги учун жавобгар этиб тайинланади. Қолаверса, болалар жамоаларининг сафардаги ўқув-машғулот йиғинлари ёки мусобақаларга бориш жараёнларида ҳар гал сафар харажатлари фақат клуб томонидан қопланади.

«Бунёдкор» футбол клуби академияси директори Вадим Шодиматовга барча мураббийлар, мутахассилар ва ходимларларга уларнинг функционал мажбуриятлари, ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориб, «Футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация» билан таништириб, унга имзо чекилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди. Якунда «Бунёдкор» футбол клуби академияси фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида, «Бунёдкор» асосий жамоасида маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаб келаётган тажрибали мутахассис Юрий Саркисян бундан буён академия директори Вадим Шодиматовга маслаҳатчиликка ўтказилиши белгиланди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:05, 26.03.2021.
Ўқилди: 3433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.