Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Вадим Абрамов: “Биз барчага имконият берамиз”

Баҳо:
+ | -

Наманганда 26 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон - Гана (2:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Терма жамоамиз устози аввало ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб, жумладан, шундай деди:

— Учрашув ҳақида нима дейиш мумкин? Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш доим ёқимли. Ўйин уларга манзур келган бўлса, биз бундан хурсандмиз. Гана термасининг яхши жамоа эканлигини кўрдингиз. Ғалаба қозониш ва мухлислар ишончини оқлаш яхши.

— Бугун марказий ҳимояда ўйнаган наманганлик Азимжон Аҳмедовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Унинг кўрсатган ўйинини ёмон дея олмайман. Бу чизиқда муаммолар борлиги сабабли, унга имконият бериб кўрдик. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Биз барчага имконият берамиз. Ўзбекистон паспортига эга барча футболчилар терма жамоага номзод. Суперлигада эндигина учта тур ўтди. Кейинги ўйинларни яна кузатамиз. Наманганлик футболчилар кучлилигини кўрсатса, яхши даражада ўйнашса, терма жамоадан чақирув олишади.

— Терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар уюштирганига қарамай, уларни якунига етказа олмади. Умуман олганда, вазиятлардан фойдаланишда муаммолар бор. Ушбу ҳолатга изоҳ бера оласизми? Шунингдек, бугунги ўйинда Элдор Шомуродовдан кўп нарса кутилганди...
— Хорижда ўйнаётган легионерлар узоқ парвозларни амалга ошириб етиб келишди. Уч кун ичида тикланишди ва мослашишди. Ҳамма футболчилар ҳар хил ҳолатда эди. Элдор Шомуродовни вақтлироқ захирага олишни режалаштиргандим. Тўғри, у вазиятлардан фойдалана олмади. Кейинги учрашувда унинг ҳолати янада яхшироқ бўлади, деб ўйлайман.

— Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли эди. Жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам хатога йўл қўйди...
— Дарвоза чизиғи муаммоли чизиқлардан бири ҳисобланади. Терма жамоага номзод дарвозабонларни кўздан кечиришда давом этамиз. Майдондаги қолган футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Лекин уларни ҳеч ким пайқамади. Дарвозабонда доим масъулият юқори бўлади. Илёсов иқтидорли дарвозабон.

Қайтараман, дарвоза чизиғи оғриқли нуқтамиз. Марказий ҳимоячиларни яна кўрамиз. Шу нуқта ҳам муаммоли ҳисобланади.

— Ироқ терма жамоаси билан бўладиган ўйинда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?
— Ҳозир қайноқ кайфиятда бирор фикр билдириш қийин. Эртага барчаси аниқ бўлади. Кимдир жароҳат олган, яна кимдирда бошқа муаммо бор. Наманган шаҳрига ва мухлисларга яна бир бор раҳмат айтаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:30, 27.03.2021.
Ўқилди: 4997 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.