Теҳроннинг "Персеполис" ("Пирузи") клуби дарвозабони Алиризо Ҳақиқий Россиянинг "Рубин" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Қозон клубининг расмий сайти хабар тарқатди.
23 ёшли форс футболчиси "Рубин"нинг Туркиянинг Белек шаҳрида ўтаётган йиғини бошидаёқ жамоага келиб қўшилганди. Бугун эса у тўрт йиллик шартнома остига имзо чекди.
Алиризо Ҳақиқий турли йилларда Эроннинг ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари дарвозасини қўриқлаган. 2005 йилда у Россияда бўлиб ўтган Гранаткин халқаро хотира турнирида 3 та ўйинда майдонга тушган эди. 2011 йилнинг октябрида эса у Эрон миллий терма жамоаси сафида ўзининг илк расмий учрашувини ўтказди.