Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

37та ўйинда 64та гол ёхуд яна бир «Холанд» катта саҳнага чиқмоқда...

Баҳо:
+1 | -

Бундеслига ва ЕЧЛда голеадорлик қобилиятини намойиш этаётган Эрлинг Браут Холанднинг ҳозирги шахсий статистикаси ҳар қандай кишини ҳайратга солиши тайин. Дейлик, норвегиялик ҳужумчи элит даражада 100та гол маррасини атиги 146-ўйинида забт этиб, бу борада Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Златан Ибрагимович каби асларни ортда қолдирди. Аммо кўпчилик Эрлингнинг яқин қариндоши Норвегияда янада ҳайратланарли статистика қайд этаётганини билмаса керак.

17 ёшли Альберт Браут Тьяланд ҳозирда «Мольде» ёшлар жамоасида ўйнайди (Эрлинг Холанд 2017-2019 йиллар оралиғида айнан шу клубда порлаган). Энди унинг жорий мавсумдаги шахсий статистикасига қаранг: 37та ўйинда 64та гол! Ҳа, Тьяланд ҳозирча Холанднинг футболга кириб келиш йўлини тўлиқ такрорламоқда: Эрлинг «Мольде» сафига қўшилишидан олдин Норвегиянинг «Брюн» клубида ўйнаганди. Альберт ҳам бу жамоада тўп сурган ва натижалари ҳозиргидан асло кам бўлмаган:

2017 йил - 8та ўйинда 20та гол

2018 йил - 12та ўйинда 20та гол

2019 йил - 31та ўйинда 33та гол

Норвегия матбуоти Эрлингнинг аммаваччасини кучли ва тезкор, жисмонан бақуввват ҳужумчи сифатида таърифламоқда. Тўғри, иккисининг жисмоний кўрсаткичлари ўртасида фарқ ҳам бор: Эрлингнинг бўйи Альбертникидан 9 сантиметр баландроқ (194га 185га). Қолаверса, «Боруссия» Д. юлдузи чап оёғи билан кўпроқ гол ураётган бўлса, «Мольде» бағрида камол топаётган янги юлдузчанинг ўнг оёқ зарбаси ўта даҳшатли. «Эрлинг мени чинакамига илҳомлантирмоқда. Унинг ҳозиргача эришган ютуқлари ҳайратланарли. Асосийси, ҳар бир учрашувда юқори даражада футбол намойиш этмоқда. Албатта, мен ҳам футболда иложи борича узоқроққа боришни хоҳлайман. Биламан, тезкор ва жисмонан бақувватман. Қисқаси, мен учун туртки берадиган асосий ўйинчи - бу айнан Эрлинг», - дейди Альберт Браут.

Фаолияти ривожига қараб, мантиқан тахмин қилиш мумкинки, Тьяланд яқин орада «Мольде»дан Австрияга йўл олса керак, албатта, «Зальцбург»га. Эҳтимолки, у катта имтиҳонни тезкор равишда топширишни хоҳлаб, бирданига Европанинг кучли 5та лигаси клубларидан бирини танлар... Ҳар ҳолда, йигитчанинг даҳшатнамо статистикаси, қолаверса, яқин қариндошининг еврофутбол марказида қандай кароматлар кўрсатаётганини ҳисобга олсак, иккинчи вариантни ҳеч ким инкор этолмайди. Ҳаттоки, бунинг эҳтимоли ба­ландроқ кўринмоқда...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 28.03.2021.
Ўқилди: 10459 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.