Мадриднинг «Реал» клуби хавбеки Тони Кроос миллий терма жамоадаги фаолиятини қачон якунлашига ойдинлик киритди.
Bild хабарига кўра, германиялик футболчи жорий йил ўтказиладиган Европа чемпионатидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. У шундан сўнг бор эътиборини фақат клубдаги баҳсларга қаратмоқчи.
Жорий мавсум 31 ёшли хавбек 35 та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 2 гол ва 9 ассистни ёздириб қўйди.