Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Темур Кападзе: «Бугун ўйинимиз яхши чиқди»

Баҳо:
+ | -

"Олимпик" клуби бош мураббийи Темур Кападзе Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Оқтепа"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди.

«Нефтчи» билан баҳсдан сўнг бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Рақибни қандай ўйнашидан хабаримиз бор эди, уларни ўргангандик. Таркибида яхши савиядаги футболчилар бор, айниқса марказдаги колумбиялик футболчисини ажратиб кўрсата оламан. Шунинг учун йигитларни ушбу учрашувга ҳар томонлама тайёрлашга ҳаракат қилдик. Кўрганингиздек ўйинимиз яхши чиқди. Тўғри, қайсидир паллада бўшлиқлар юзага келган бўлиши мумкин. Умуман олганда, футболчилар яхши ўйин намойиш қилишди. Кўп вазиятлар яратдик. Улардан фойдаланишда айрим ҳолатларда тажриба етишмаслиги ўз сўзини айтди. Хатоларни таҳлил қилиб, устида ишлаймиз. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга ҳаракатларимиз янада яхшиланиб боради. Ўзига бўлган ишончи ортиб боради.

— Жамоавий ўйин рақиб жарима майдончасига келганда йўқолиб қоляпти.
— Майдон бироз қуруқроқ бўлгани учун кўп вазиятларда тўп тўхтаб қолаверди. Ўйинда энг қийини гол уриш. Жарима майдончасига келганда футболчиларга хотиржамлик ва тажриба етишмади. Ёш футболчилар бунда ўйинларда тобланишади.

— Сиз одатда жамоавий ўйинни йўлга қўясиз. Аммо бугун футболчилар индивидуал жиҳатларини намойиш қилиш истаги устунлик қилгандек кўринди.
— Ҳимояланаётганимизда жамоавий ҳаракатлар муҳим ҳисобланади. Олдинги чизиқда эса индивидуал ҳаракатлар катта саҳнага чиқади. Футболчиларга ҳар доим рақиб борлигини, ақл билан тўп тепиш кераклигини таъкидлайман. Ҳимоядаги индивидуал хатолар ўзини оқламаслиги мумкин. Лекин олдиндагилар алдаб хато қилса бошқа гап. Лекин қаерда алдаш керак ёки тўпни узатиш кераклигини тушунтириб, онгига сингдириб боряпмиз.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 23:02, 28.03.2021.
Ўқилди: 2536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.