Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Илҳом Мўминжонов: «Ҳошимов ва Розиевнинг келажаги порлоқ»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов "Янгиер"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидагича фикр билдирди.

"Бугунги ғалаба билан жамоамиз йигитларини табриклайман. Улар бугун мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Узоқ демасдан Фарғонадан етиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ғалабамизни  бағишлаймиз.

Ўткан ўйинда "Олимпик" билан дуранг ўйнадик. Балки ўйинни ҳам йирик ҳисобда ютсак бўларди. Захирадан кўнглимиз тўлмаганди. Бугун гувоҳи бўлганларингдек, захира футболчилари ўйинни ҳал қилишди. Шерзод Каримов иккита голли узатма берди, бугун у майдонда ўзининг ҳар томонлама маҳоратини намойиш этди. Умуман айтганда бугун асосий таркиб ва захирадан ўйинга қўшилган барча футболчилардан кўнглим тўлди. Бугунги шижоатли ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

Бугунги  ўйин ҳақида мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиққандик. "Янгиер" Самарқандда ҳам агрессив ўйин кўрсатган. "Янгиер" яхши жамоа экан. Тўп назоратини тўғри амалга оширганимиз эвазига ғалаба қозондик.

Бу йилги ПРО-Лигада ўйлашимча барча жамоаларнинг имконияти бир хил. "Бухоро", "Динамо" ва "Олимпик" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун жиддий кураш олиб боришса керак. Чунки уларда номдор мураббийлар ва сифатли футболчилар бор. Яна "Оқ-тепа" ҳам яхши жамоа, "Хоразм" мана уйда ғалабага эришди. Навбатдаги турда "Истиқлол" билан ўйнаймиз, улар ҳам Суперлига учун курашишни мақсад қилган. Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Улуғбек Ҳошимов ва Руслан Розиев 18 ва 20 ёшли йигитлар. Ўткан мавсумда бу футболчилар "Пахтакор" ёшларида асосий таркиб ўйинчилари бўлишган. Бу йигитларда шижоати зўр, бугун  Ҳошимов чиройли гол урди. Бу йигитлар ўсишда давом этишса келажакда терма жамоада ҳам ўйнашади.

Қизил  карточкадан сўнг футболчилар шошиб қолишди. Кейинроқ ўйинни тўлалигича назоратга олишди. Шундан сўнг иккинчи ва учинчи голлар юзага келди", — деди Мўминжонов.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 19:51, 29.03.2021.
Ўқилди: 2307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.