Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Вадим Абрамов: «Мухлислардан узр сўрайман, бугун уларни хурсанд қилишни истагандик...»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ироққа қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Аввало, мухлислардан узр сўрамоқчиман. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, бугун кўплаб ишқибозлар стадионга ташриф буюришди. Бугун уларни хурсанд қилишни истагандик. Ўйин яхши бўлди, деб ўйлайман. Ироқ тайёргарлик жараёни учун яхши рақиб вазифасини ўтаб берди. Ғалаба қозонган ўйинда камчиликларингни кўриш қийин, мағлуб эса хато ва камчиликларимизни очиб беради. Тайёргарликни давом эттирамиз.

Ўйлашимча, сафимизда яхши йигитлар йиғилган, улар билан олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай оламиз.

Ўзимизни оқлаш бўлиб кўриниши мумкин. Аммо факт шундаки, Ироқ 22 март куни Тошкентга учиб келиб, шу ерда ўйинга тайёргарлик олиб борди. Биз эса 26 март куни Наманганда ўйин ўтказиб, сўнгра Тошкентга қайтиб келдик. Биз бугунги ўйинга бутунлай янгиланган таркибни туширишимиз мумкин эди. Аммо стадионга келган мухлислар ҳурмати энг кучли таркибни тушириб, уларни хурсанд қилишни истагандик. Бошқа томондан, Саудиядаги турнирда ҳар уч кунда ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Шунга ҳам кўникма ҳосил қилишимиз керак эди.

Ироқ бизнинг ўйинимизни яхши ўрганган ҳолда, қарши ҳужумда ўйнашга тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Агар биринчи бўлимда гол ура олганимизда, учрашув бутунлай бошқача кечиши мумкин эди.

Сергеев аввалги ўйинда жароҳат олгани учун бугунги ўйинда иштирок эта олмади. Шаҳзод Убайдуллаевнинг майдонга туширмаганимнинг сабаби шундаки, бизга гол керак эди ва Шомуродовни ўйин охирига қадар майдонда қолдиришга қарор қилдим. У иккита ўйинда гол ура олмаганидан ранжиди. Шунга қарамай, Элдор ҳужумдаги муаммоларимизни ҳал қила олишига ишонаман", — деди Вадим Абрамов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:00, 29.03.2021.
Ўқилди: 7412 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.