Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ҳаким Фузайлов: «Про лигада яққол кучли клуб йўқ, жамоалар кучи деярли тенг»

Баҳо:
+ | -

Про лига 2-тури доирасидаги «Истиқлол» - «Динамо» (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Фарғонадаги учрашув ҳақида тўхталди.

«Фарғонадаги ўйин бошидан қийин ўтишини билардик. Чунки аввал ҳам айтгандим, Про лигада яққол кучли клуб йўқ, жамоалар кучи деярли тенг. Сабаби ўз олдига фақат Суперлигани қўйган клублар таркиби ҳам деярли тўлиқ янгиланган ва янги ўйинчилар майдонда ўзаро тил топишиб кетиши учун вақт керак бўлади. Бутун мавсум давомидаги ўйинлар бугунгидек деярли тенгкурашлар остида ўтишини ва қайси клуб ўйин давомида кўпроқ меҳнат қилса ўша ғалабани илиб кетиши мумкин.

Михайло Удод нега захирада қолаяпти? Бу футболчимиз келганига ҳали кўп бўлмади ва яқинда назорат баҳсида жароҳат ҳам олди. У янги муҳитга мослашиши учун вақт керак бўлади.

Ёшлар жамоаси сафида бўлган Шохруҳ Абдураҳмонов ўрнини тўлдириш учун олдимизда вариантлар бор. Бугун Абдураҳмоновнинг ўрнида ҳаракат қилган Сирож Мелиев гол урди, ўтган ўйинда Темур Ҳакимов ўйнаганди, Олег Марчук ҳам бор. Шохруҳ Туркиядан қайтмоқда, у кейинги ўйинларда «Динамо»га ёрдам бера олади. Абдураҳмоновдан ҳам умидимиз катта.

Дарвозабонимизнинг ўйини ҳақида? Фарҳод Раҳматов ҳали ёш посбон, ундан умидимиз катта. Тўғри, ҳали хатолари бор, аммо у ўз устида ишлашда давом этмоқда. Ўз устида тинмай ишлашда давом этса, у келажакда яхши дарвозабонга айланиши мумкин.

Таркибдаги ротация? Албатта, икки ўйинда ғалаба қозонганимизга қарамай, таркибда ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Кейинги ўйинларда ҳам ким яхшироқ тайёргарлик кўрса ўша майдонга тушади. Бизда яхши дарвозабонлар билан бирга ҳимоячи, яримҳимоячи ва ҳужумчилар бор. Улардан фойдаланамиз.

Тожикистонлик ўйинларни Самарқандда кўришимиз мумкинми? Тўғри, сиз айтгандек Ўзбекистон чемпионатида Эҳсони Панжшанбе сингари тожикистонлик яхши ўйинчилар тўп суришмоқда. Эҳсон ўзимни қўл остимда ҳам Тожикистон миллий жамоасида тўп сурган. У яхши ўйинчи. Агар молиявий имкониятимиз етса, кейинчалик тожикистонлик ўйинчилар ҳам таркибда бўлишлари мумкин. Ҳозирги ҳолатимизда уларни таклиф этишимиз қийин, аммо келажакда балки яхши ўйинчи бўлса чақиришимиз мумкин бўлар», - дейди «Динамо» бош мураббийи.

Маълумот учун, «Динамо» 6 очко билан Про лигада пешқадамлик қилмоқда.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 15:21, 31.03.2021.
Ўқилди: 1933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик