Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳимоячиси Дэйли Блинд мавсум якунига қадар сафдан чиқди - дея хабар беради Goal.
Дэйли Гибралтарга қарши баҳсда жиддий жароҳат олди. У майдон чимига чап оёғи билан ноқулай ҳолатда йиқилиб тушди ва тиззасига катта босим юклатди. Энди унинг мавсум сўнггига қадар тиклана олмаслиги кутиляпти.
Бироқ Блинднинг Европа чемпионатида ўйнаши тахмин қилинмоқда.