Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" собиқ клубим бўлгани учун бугун ютишни ҳам, ютмасликни хоҳламадим (кулади). Йўқ барибир менимча кўпроқ ютишни истадим. Шундай асабий ўйин бўлишини тахмин қилгандик. Бугун сифатли футбол кўрмадик, асосий урғу узун пасларга ва курашларга қаратилди. Ким мана шу курашларга дош берса ўша ғолиб бўларди. Афсуски... биринчи таймда иккита ёмон бўлмаган вазият яратдик. Аммо бу етмади ва жанговар дуранг бўлди, сизларни ранжитмаслик учун дуранг бўлди (кулади). Журналистларни бир очко билан табриклайман", - дейди Александр Хомяков.

- Натижадан қониқдингизми?
- "Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.

- Янги "Андижон" клуби сизга ёқдими?
- Албатта, ўзгаришлар бўлаётгани кўринмоқда. Клуб тепасига жиддий инсонлар келишгани қувонтиради. Улар интилишмоқда. Ривожланишни тилайман. Шундай мухлисларга эга шаҳарда мана шундай кучли жамоа бўлиши шарт.

- VAR ҳақида нима дейсиз?
- Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:14, 01.04.2021.
Ўқилди: 2441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.