Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Питер Хюистра: «Апрель ойи биз учун катта ўйинлардан иборат»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра "Металлург" билан баҳсдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Рақибда голдан ташқари деярли бошқа вазият бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда қизил карточка олганимизга қарамасдан, ғалабани сақлаб қолдик.

Апрель ойида бизни катта ва қийин учрашувлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади. Ёш футболчилардан айримлари ўзларини кўрсатиб улгуришди. ОЧЛ уларга тажрибаларини ошириш учун ажойиб имконият.

Қизил карточкалар, асабий ҳолат кузатиладиган ўйинларда эҳтиёткор бўлиш керак. Кримец қизил олган вазиятда оддий ўйин ҳолати эди. Ўтган йили ОЧЛда иккита қизил карточка олганимиз ёдимда. Мана шундай вазиятлар ўзига хос сабоқ бўлади.

Рақиб яхши прессинг қилди, тактик жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Ўйиндан қониқдим. Захирадан майдонга тушганлар ҳам яхши таассурот қолдирди. Ҳар доим ҳаракатда бўлишимиз керак. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай оламиз", — деди Питер Хюистра.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 06:23, 03.04.2021.
Ўқилди: 2225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.