Кириш Регистрация
11/05 18:50 Локомотив 1-3 Металлург
11/05 18:55 Сўғдиёна 4-1 Андижон
11/05 19:00 Динамо 2-0 Шўртан
11/05 22:00 Осасуна 3-2 Кадис
11/05 22:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лестер
11/05 23:00 Эльче 0-2 Алавес
11/05 23:45 Наполи 5-1 Удинезе
11/05 23:59 Саутгемптон 3-1 Кристал Пэлас
12/05 01:00 Леванте 3-3 Барселона
12/05 18:40 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/05 18:50 Пахтакор 3-0 Қўқон-1912
12/05 22:00 Севилья - Валенсия
12/05 23:00 Уэска - Атлетик Бильбао
12/05 23:00 Сельта - Хетафе
13/05 00:15 Челси - Арсенал
13/05 01:00 Атлетико - Реал Сосьедад
13/05 18:45 Турон - Қизилқум
13/05 22:00 Вальядолид - Вильярреал
13/05 22:00 Астон Вилла - Эвертон
13/05 23:00 Эйбар - Бетис

Бокс. Аҳмадалиев, Мадримов, Ғиёсов, Дўстматовлар Тошкентдаги бокс оқшомида кимларга қарши жанг қилади?

Баҳо:
+-1 | -

Тошкентдаги Humo Arena мажмуаси 3 апрель, шанба куни катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади.

Унда ўзбекистонлик саккиз нафар боксчи рингга кўтарилади. Қуйида мазкур жанглар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Миразизбек Мирзахалилов (дебют) — Таша Мжуажи (17-7-2, 5 КО)

Миразизбек Мирзахалилов профессионал рингдаги дебютида танзаниялик Таша Мжуажига қарши жанг қиладиган бўлди. Миразизбек ҳаваскор боксда Олимпиада чемпионлигидан ташқари барча совринларга эга чиқиб бўлган. Фарғоналик боксчи -57 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари—2018 ғолиби ҳисобланади. У 2019 йилги Жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ҳамдир. Шунингдек, Миразизбек Токио Олимпиадасига ҳам йўлланмани нақд қилган. Унинг рақиби Таша Мжуажи эса ҳозирга қадар профессионал боксда қуйидаги натижаларни қайд этган: 26 та жангда 17 та ғалаба (5 таси нокаут билан), 7 та мағлубият (3 таси нокаут билан) ва 2 та дуранг. Фаолияти давомида 26 та жангидан 23 тасини Танзанияда ўтказган, 2 тасини Кеняда ва яна 1 тасини Намибияда. Ватанидан ташқарида ўтказилган учала жангда ҳам мағлуб бўлган.

Таша Мжуажининг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Таши Мжуажи — Идди Ҳасани Макала (нокаут эвазига ғалаба)
Таши Мжуажи — Абдаллаҳ Нгози (очколар ҳисобига ғалаба)
Таши Мжуажи — Паулус Амбунда (нокаут билан мағлубият)

Мирзахалилов—Мжуажи жанги профессионал бокснинг ярименгил вазн тоифасида (-57 кг) ўтказилади.

Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) — Иван Юхта (3-1-1, 2 КО)

Токио Олимпиадасига йўлланмани нақд қилиб қўйишга улгурган Санжар Турсунов профессионал боксда биринчи оғир вазн тоифасида (-90,7 кг) жанг қилади. Сурхондарёлик 22 ёшли боксчи проф рингда ҳозирга қадар 2 та жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам ғолиб бўлган. Дебют жангини 2018 йил 8 ноябрида мексикалик Мигел Кубосга қарши ўтказиб, уни нокаутга учратган. Иккинчи жангини эса 2021 йил 26 февралида беларуслик Юрий Биховцевга қарши ўтказган ва очколар эвазига ғолиб бўлган. Санжарга проф боксдаги учинчи жангида украингалик Иван Юхта рақиблик қилади. Унинг статистикаси эса қуйидагича: 6 та жангда 3 та ғалаба (2 таси нокаут эвазига), 1 та мағлубият ва 1 та дуранг.

Иван Юхтанинг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Иван Юхта — Вадим Коринний (очколар эвазига ғалаба)
Иван Юхта — Богдан Боровий (техник нокаут эвазига ғалаба)
Иван Юхта — Александр Филипчук (очколар эвазига мағлубият)

Турсунов—Юхта жанги профессионал бокснинг биринчи оғир вазн тоифасида (-90,7 кг) ўтказилади.

Иқболжон Холдоров (дебют) — Кулва Бушири (13-5-1, 5 КО)



Ҳаваскор боксдаги ёрқин иштироки билан мухлислар кўнглидан жой олган Иқболжон Холдоров ниҳоят профессионал боксда ҳам дебют қилади. Андижонлик 24 ёшли спортчи ҳаваскор боксда 2017 йил Осиё чемпиони бўлган. Шу йилда Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиққан. 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Холдоровга дебют жангида танзаниялик 28 ёшли Кулва Бушири рақиблик қилади. Унинг статистикаси эса қуйидагича: 19 та жангда 13 та ғалаба (5 таси нокаут билан), 5 та мағлубият (3 таси нокаут билан) ва 1 та дуранг.

Кулва Буширининг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Кулва Бушири — Самюуэль Мулоко (очколар эвазига ғалаба)
Кулва Бушири — Степан Диюнь (нокаут эвазига мағлубият)
Кулва Бушири — Ҳуссайн Алли (техник нокаут эвазига ғалаба)

Холдоров—Бушири жанги профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) ўтказилади.

Ҳасанбой Дўстматов (2-0, 2 КО) — Муҳсин Кизота (11-2, 5 КО)

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Humo Arena’даги бокс оқшомида танзаниялик Муҳсин Кизотога қарши жанг қилади. 27 ёшли Ҳасанбой 2019 йил 16 ноябрида проф боксдаги дебют жангини ўтказганди. Ўшанда у мексикалик Хесус Сервантес Виллануэвани нокаут эвазига мағлуб этганди. Иккинчи жангини эса 2020 йил 24 декабрида Россияда асли ўзбекистонлик бўлган Одилжон Сотқиновга қарши ўтказиб, уни ҳам нокаутга учратганди. Кизотога қарши жанг Дўстматов учун проф рингдаги учинчиси бўлади. 21 ёшли Кизотонинг статистикаси қуйидагича: 13 та жангда 11 та ғалаба (5 таси нокаут билан), 2 та мағлубият (1 таси нокаут билан).

Муҳсин Кизотонинг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Муҳсин Кизото — Мбарака Мчонге (нокаут эвазига ғалаба)
Муҳсин Кизото — Сипҳамандла Балени (очколар эвазига мағлубият)
Муҳсин Кизото — Ҳамза Мчанго (очколар эвазига ғалаба)

Жанг (-49 кг вазнда) вакант бўлиб турган WBA International камари учун кечади.

Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) — Кристапс Зуиц (7-1-2, 7 КО)


Профессионал бокснинг оғир вазн тоифаси (+90,7 кг) вакили Баҳодир Жалоловга навбатдаги жангида латвиялик Кристапс Зуиц рақиб бўлади. Сурхондарёлик спортчи учун Зуицга қарши жанг проф рингдаги 8-жанг сифатида тарихдан жой олади. 26 ёшли Баҳодир проф боксдаги фаолиятини 2018 йил 5 майида Уго Трухилёга қарши жанг билан бошлаган. У барча 7 та жангида ҳам рақибларини нокаут эвазига таслим этган. Латвиялик 30 ёшли Зуицнинг проф боксдаги статистикаси эса қуйидагича: 10 та жангда 7 та ғалаба (7 таси ҳам нокаут билан), 1 та мағлубият (нокаут билан) ва 2 та дуранг. Қайд этиш жоиз, Зуиц 2019 йил 21 сентябрида Дэнни Уильямсни нокаут эвазига мағлуб этган. Уильямс эса 2004 йилда афсонавий Майк Тайсонни нокаутга учратган боксчи ҳисобланади.

Кристапс Зуицнинг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Кристапс Зуиц — Никита Смирнов (иккала боксчи нопрофессионал ҳаракатлари учун жангдан четлатилган)
Кристапс Зуиц — Дэнни Уильямс (нокаут эвазига ғалаба)
Кристапс Зуиц — Вадимс Тиҳомировс (техник нокаут эвазига ғалаба)

Жалолов—Зуиц жанги профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ўтказилади.

Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) — Эммануэль Каломбо (14-0, 14 КО)


Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Исроил Мадримовни бу сафар бир мунча жиддийроқ рақиб кутиб турибди. Хоразмлик боксчи проф рингда ҳозирга қадар 6 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 5 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Фақатгина сўнгги Эрик Уолкерга қарши жангигина тўлиқ давом этган. 26 ёшли спортчига навбатдаги жангида конгонлик Эммануэль Каломбо рақиблик қилади. Гап шундаги, Каломбо ҳозирга қадар проф рингда 14 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида рақибларини нокаут эвазига таслим этган.

Эммануэль Каломбонинг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Эммануэль Каломобо — Даниэль Лартей (техник нокаут эвазига ғалаба)
Эммануэль Каломобо — Энрике Ландо (техник нокаут эвазига ғалаба)
Эммануэль Каломобо — Кристиано Ндомбасси (техник нокаут эвазига ғалаба)

Мадримов—Каломбо жанги профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) ўтказилади.

Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) — Патрисио Лопес Морено (28-4, 20 КО)

Профессионал боксда аллақачон танилиб улгурган Шаҳрам Ғиёсовга Тошкентдаги бокс кечасида мексикалик Патрисио Лопес Морено рақиб бўлади. Бухоролик 27 ёшли спортчи ҳозирга қадар проф рингда 10 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 8 та жангда рақибларини нокаутга учратган. 26 ёшли Моренонинг профессионал рингдаги статистикаси эса қуйидагича: 32 та жангда 28 та ғалаба (20 таси нокаут билан), 4 та мағлубият (1 таси нокаут билан).

Патрисио Лопес Моренонинг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Патрисио Лопес Морено — Даниэль Армандо Валенсуэла (нокаут эвазига ғалаба)
Патрисио Лопес Морено — Хосе Мигел Лопес Медина (очколар эвазига ғалаба)
Патрисио Лопес Морено — Денис Беринчик (очколар эвазига мағлубият)

Ғиёсов—Морено жанги профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) ўтказилади.

Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) — Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО)



Humo Arena’даги сўнгги ва марказий жангда Муроджон Аҳмадалиев иштирок этади. Унга бу жангда япониялик Рёсуке Иваса рақиблик қилади. Наманганлик 26 ёшли спортчи бу жанг орқали ўзининг иккинчи ярименгил вазн (-55,34 кг) тоифасидаги WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилиши лозим. Қайд этиш жоиз, Муроджон Даниэль Романни мағлуб этиб, мазкур камарларни ўзиники қилганди. Роман билан жангдан 1 йил-у 2 ой вақт ўтиб, Муроджонга камарини ҳимоя қилиш фурсати етди. 31 ёшли Иваса мазкур вазн тоифасининг IBF йўналиши вақтинчалик чемпиони ҳисобланади. Рёсукенинг проф рингдаги статистикаси эса қуйидагича: 30 та жангда 27 та ғалаба (17 таси нокаут билан), 3 та мағлубият (2 таси нокаут билан).

Рёсуке Ивасанинг сўнгги 3 та жангидаги натижалари:

Рёсуке Иваса — Марлон Тапалес (техник нокаут эвазига ғалаба)
Рёсуке Иваса — Сесар Хуарес (техник қарор эвазига ғалаба)
Рёсуке Иваса — ТЖ Доҳени (очколар эвазига мағлубият)

Мазкур бокс оқшоми Matchroom ҳамда World of Boxing промоуэтрлик компаниялари томонидан ташкил этилмоқда. Айнан мазкур икки компания ўзбекистонлик боксчилар билан шартномага эга.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:42, 03.04.2021.
Ўқилди: 5791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.