Италия А сериясининг 29-тури доирасида Турин дербиси бўлиб ўтди. «Торино» ва «Ювентус» жамоалари ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.
Баҳснинг 13-дақиқасида Федерико Кьеза чиройли зарба билан ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Санабрия ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи таймнинг илк ҳужумида эса яна ўша Антонио Санабрия мезбонларни олдинга олиб чиқди.
Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Роналду мувозанатни тиклаган гол муаллифига айланди. Санабрия "хет-трик"ка эришиши мумкин эди, аммо Шчесни сэйв намойиш этиб, "Ювентус"да бир очкони сақлаб қолди.
Мазкур очко йўқотишдан кейин "Юве"нинг чемпионлик учун имкониятлари анча пасайди, эҳтимол, Пирлонинг курсиси ҳам қимирлаб қолган бўлиши мумкин. "Кекса синьора" энди ЕЧЛга йўлланма берувчи дастлабки 4 ўриндан бирини эгаллаш учун ҳаракат қилади.
Италия А серияси, 29-тур
Торино – Ювентус 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 13 Кьеза, 1:1 – 27 Санабрия, 2:1 – 46 Санабрия, 2:2 – 79 Роналду.
Торино – Сиригу, Ансальди, Иццо, Бремер, Войвода, Мандрагора, Ринкон (Лукич, 66), Верди (Базелли, 87), Буонжорно, Санабрия, Белотти (Дзадза, 72).
Ювентус – Шченсни, Алекс Сандро (Рабьо, 87), Данило (Рэмзи, 71), Кьеллини, де Лигт, Бентанкур, Кулусевски (Бернардески, 71), Куадрадо, Кьеза, Мората, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Ансальди (42), Ринкон (59), Куадрадо (68), Санабрия (83), Мандрагора (88), Бернардески (90).