“Насаф” – “Турон” учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмидан қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналисларнинг саволларига жавоб берди.
"Мавсумдаги илк ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Ҳар доим сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз кўпроқ ҳимоявий ўйин қилиб, бизни асабийлаштиришлари мумкинлигини футболчиларга таъкидлагандик. Бугун шошилмай, ўз ўйинимиздан четга чиқмасдан ҳаракат қилишимиз керак эди. Футболчилар буни яхши уддалай олишди. Кўрдинглар, рақиб дастлабки 20-25 дақиқада муносиб қаршилик кўрсата олди. Биринчи голдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди ва устунлик биз томонга ўтди.
Ўйлайманки, Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий эмас. У бизга кейинги ўйинларда керак.
Дилшод Саитовнинг чап қанотга туширилиши режа ўзгаргани билан боғлиқ эмас. Унинг ўзидан сўраганимда "бровка" (бурчак)га яқинроқ жойда ўйнашини айтди. Балки олдинга боришга эрингандир.
"Турон" очиқ футбол кўрсатди, демаган бўлардим. Фақат биринчи голдан сўнг уларнинг режалари ўзгариб кетди", - дейди Рўзиқул Бердиев.