Кириш Регистрация

АПЛ. «Тоттенхэм» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 30-тури доирасида «Тоттенхэм» клуби «Ньюкасл» майдонига сафар қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Учрашувдаги ҳисобни мезбонлар очишди. Баҳснинг 28-дақиқасида Жоэлинтон рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Кейинги 6 дақиқа ичида эса Харри Кейн "Ньюкасл" дарвозасига 2 марта йўл топди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида эса Уиллок "Тоттенхэм" дарвозасини забт этиб, "шпорлар"ни 2 очкодан маҳрум қилди.

АПЛ, 30-тур
Ньюкасл – Тоттенхэм 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 28 Жоэлинтон, 1:1 – 30 Кейн, 1:2 – 34 Кейн, 2:2 – 85 Уиллок.
Ньюкасл – Дубравка, Крафт (Уиллок, 79), Ласселс, Дамметт, Ритчи, Альмирон, Шелви, Лонгстафф, Мерфи (Манкильо, 83), Гэйл (Сен-Максимен, 71), Жоэлинтон.
Тоттенхэм – Льорис, Родон, Танганга, Санчес, Регилон, Ндомбеле, Лукас Моура (Ламела, 64), Ло Чельсо (Бэйл, 88), Хейбьерг, Кейн, Винисиус (Сон Хын Мин, 46).
Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (45), Танганга (63), Дамметт (65), Шелви (71), Альмирон (85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:08, 04.04.2021.
Ўқилди: 3141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.