Кириш Регистрация

Даврон Файзиев: «Бухородан ташриф буюрган мухлисларимизга катта раҳмат»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клуби бош мураббийи Даврон Файзиев Про-лиганинг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Олимпик" клубига қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
 
"Авваламбор, «Олимпик» жамоаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, ташкилий ишлар ҳамда сифатли майдонда тўп суришга шарт шароит яратиб беришгани учун.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги баҳсга ўта жиддий тайёргарлик олиб борган эдик. «Олимпик» яхши шаклланаётган ёшлардан иборат жамоа, мураббийи ҳам замонавий фикрлайдиган яхши мутахасис ҳисобланади. Аммо ҳар бир жамоа ўз олдига ғалабани мақсад қилиб қўйган бўлади, бизнинг ҳам ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Ўйлайманки, бугунги баҳс, барчага манзур бўлди. Қолаверса, бизни ёлғизлатиб қўймаслик учун Бухорои шарифдан ташриф буюрган мухлисларимизга катта раҳмат деб қоламан. Уларнинг қўллаб-қуватлашини биз ҳар доим ҳис қилиб турамиз. Ғузор, Олмалиқ ва мана бугун Тошкентда ҳам биз билан бирга бўлишди. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймаиз", — деди Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 19:42, 06.04.2021.
Ўқилди: 2224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик