Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Энди Ўзбекистон терма жамоаси ва ОЧЛ баҳсларини UzREPORT ва FUTBOL TV намойиш этади

Баҳо:
+ | -

UzREPORT TV ҳамда FUTBOL TV телеканаллари бир неча йиллардан бери Жаҳон ва Европанинг энг муҳим ва қизиқарли футбол мусобақаларини мухлислар эътиборига жонли эфирда тақдим қилиб келаётганидан хабарингиз бор.

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, UzREPORT TV телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда ўзбек клублари иштирок этадиган расмий мусобақалар, яъни Жаҳон чемпионати саралаши, Осиё Кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, Осиё чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги трансляция ҳуқуқини харид қилди.

Эндиликда юртимиздаги мухлислар миллий ҳамда U-23 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва Осиё чемпионатидаги иштирокларинини, шунингдек, Осиё Кубогидаги учрашувларини, ўзбек клубларининг ОЧЛдаги иштирокларини севимли шарҳловчилари билан биргаликда UzREPORT TV ҳамда FUTBOL TV телеканалларида жонли эфирда томоша қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот учун, келаси йил ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Шунингдек, футзал ишқибозлари ҳам телеканалларимиз орқали Осиё чемпионати финалларини томоша қилишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, аёллар футболи ишқибозлари ҳам UzREPORT TV ҳамда FUTBOL TV орқали аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинларини кузатиб боришлари мумикин.

UzREPORT TV ҳамда FUTBOL TV телеканаллари томонидан транслятсия ҳуқуқи харид қилинган мусобақалар:

1) Осиё Кубоги-2023

2) ЖЧ-2022 Осиё саралашининг сўнгги босқичи

3) У-23  Осиё чемпионати (2022 ва 2024)

4) Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022

5) ОФК Бирдамлик Кубоги 2024

6) ОФК чемпионлар Лигаси 2021, 2022, 2023 ва 2024-йилги мавсум (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

7) ОФК Кубоги 2021, 2022, 2023, 2024 (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

8) U-20 Осиё чемпионати-2023 финали

9) U-17 Осиё чемпионати-2023 финали

10) Аёлар ўртасидаги U-20 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

11) Аёллар ўртасидаги U-17 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

12) Футзал бўйича Осиё чемпионати 2022 ва 2024 финаллари

13) Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2021, 2022, 2023 ва 2024 йилги финаллар.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:16, 07.04.2021.
Ўқилди: 3924 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.