Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жорий мавсумги Чемпионлар Лигасида қатнашган 22 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа

Баҳо:
+ | -

Мана, Чемпионлар Лигасидаги мусобақаси ҳам, деярли тугай деб қолди. Икки кун аввал, мазкур мусобақа доирасидаги чорак финалнинг икки учрашувининг дастлабки ўйинлари ўтказилди. Эҳтимол, жамоаларнинг кўрсатган натижалари, футболчиларнинг статистикаларни сарҳисоб қиладиган пайтлар келди. Шунинг учун, биз ҳозирда жорий йилги Чемпионлар Лигаси мусобақасида, ўз ўйинлари билан жамоасига ёдам бериб келаётган ёш ва умидли футболчилар футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз. Ушбу футолчиларнинг баъзилари, аллақачон ўз клуби етакчисига айланиб улгурган бўлса, баъзилари ёш бўлишига қарамай, тажрибали футболчиларга етарлича қаршилик кўрсатиб келмоқда. Ҳозир эса биз сизлар билан 2020/21 йилги ЕЧЛ мусобақаси доирасидаги ёш футболчилар ҳақида фикр юритамиз. Ушбу чарм тўп усталари, ўз позициясидаги, энг қиммат 11 нафар ўйинчидан ташкил топган. Ушбу рейтингда 22 ёшгача бўлган иқтидор эгалари қатнашади.

Дарвозабон

Кьелл Схерпен, "Аякс" (20 ёш; 2,2 миллион евро)

Ёш дарвозабон 2019 йил июль ойида "Аякс" сафига келиб қўшилган эди. Кьелл ҳозирда Амстердам клубининг иккинчи рақамли дарвозабони ҳисобланади, аммо келаётган ёзда жамоанинг камерунлик посбони Андре Онана клубдан кетгандан кейин, мазкур футболчи "Аякс"нинг 1-рақамли дарвозабонига айланиши ҳақида тахмин қилинмоқда. Жорий мавсумда Схерпен Голландия клубининг иккинчи жамоаси таркибида 6та ўйин ўтказиб, 9та гол ўтказиб юборди ва икки марта ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди. Кьелл "Аякс" ёшлар жамоасидаги рақиби Доминик Котарскига қараганда анча яхши натижа қайд этди. Бундан ташқари, голландиялик футболчи Чемпионлар Лигасида дебют учрашувини ўтказишга эришди. Балки, эрта-индин, ушбу дарвозабон ҳам, худди Онана сингари ажойиб натижалари билан ёдимизда қолар. Кузатамиз.

Ҳимоячилар

Ньянзу Куасси, "Бавария" (18 ёш; 11 миллион евро)

Куасси, худди "Аякс"даги ҳамкасби сингари, "Бавария"да ўз имкониятини кутмоқда. Француз ҳали немис клуби сафида Чемпионлар Лигасида ўйнамаган, аммо бу турнир унга бегона эмас. Ўтган мавсумда футболчи "ПСЖ" футболчиси сифатида ЕЧЛда иккита ўйин ўтказган эди. "Бавария" асосий ҳимоячиларининг ёшини ҳисобга олсак, Куасси ҳам тез орада ўз имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу футболчининг Бундеслигада ўйнаш тажрибаси ҳам унчалик катта эмас. Француз футболчиси "немис машинаси" таркибида бор йўғи бир марта майдонга тушган. Аммо, шу билан бирга, таъкидлаб ўтишимиз ҳам керакки, бу футболчи юқори даражада ўйнаш тажрибасига эга. Куасси ўтган йили "ПСЖ"нинг асосий жамоаси таркибида, 905 дақиқа ўйнаган, бу принципиаль жиҳатдан ёмон эмас.

Эрик Гарсия, "Манчестер Сити" (20 ёш; 20 млн евро)

Гарсия ўтган йилги ёзги трансферлар ойнасининг бош қаҳрамонларидан бири эди. Эрик "Барселона" жамоаси академияси футболчиси ҳисобланади. Аммо, жорий мавсум бошланишидан олдин, Каталония клуби ўз футболчисини ортга қайтаришни истаганди. Лекин, иккала жамоа ўзаро келиша олмади. Шунга қарамай, каталонияликлар футболчини сотиб олиш фикридан воз кечмаган. "Кўк-анорранглилар" ушбу ёзда ҳам собиқ футболчисини сотиб олмоқчи. Ушбу мавсумда Гарсия Чемпионлар Лигасида яхши иштирок этди. Гуруҳ ва плей-офф босқичида, жами 3 марта майдонга тушган. Лекин, бу билан испанияликка нисбатан бошқа ҳаёлга боришга шошилманг. Эрик ҳозирда бор йўғи 20 ёшда. "Манчестер Сити" даражасини ҳисобга олсак, бу нормал ҳолат ҳисобланади. Гарсиянинг келажаги етук футболчилиги, кейинги мавсумлардан клубнинг асосий футболчисига айланишига шубҳа йўқ.

Рис Жеймс, "Челси" (20 ёш; 30 миллион евро)

Жеймс ёш бўлишига қарамай, "Челси"нинг асосий футболчисига айланиб улгурди. "Аристократлар" Чемпионлар Лигасининг гуруҳда "Севилья", "Кроснадар" ва "Ренн" жамоаларига қарши майдонга тушди. Рис ушбу босқичда Испания ва Франция жамоаларига қарши учрашувларда тўлиқ ўйнади. Умуман олганда, англиялик ҳимоячи ЕЧЛ гуруҳ ва плей-офф учрашувларида жами 6 марта майдонга тушган. Икки кун аввал сафарда "Порту" устидан қозонилган ғалабада ҳам Жеймснинг хизматлари катта. Футболчи учрашувда 79 дақиқа давомида Лондон клубига ёрдам берди. Албатта, бу футболчини ҳозирда кўчилик мутахасис ва мухлислар "Челси"нинг келажаги сифатида қарамоқда.

Альфонсо Дэвис, "Бавария" (20 ёш; 80 млн евро)

"Бавария"нинг чап қанот ҳимоячиси ўтган мавсумда ҳақиқий юлдузга айланди. Альфонсо Мюнхен клубининг асосий таркиб футболчисига айланиб, жамоа билан 6та кубокни боши узра кўтарди. Қолаверса, канадалик футболчи барча турнирларда, жумладан Чемпионлар Лигаси мусобақасида жуда фойдали иш қилмоқда. Футболчи ҳозиргача "немис машинаси" билан бирга мазкур мусобақада ажойиб натижаларга эришмоқда. Алфонсо ҳозиргача ЕЧЛда 5 учрашувда майдонга тушиб, "Бавария" ҳимоя қўрғонида ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Ушбу натижалардан кейин, Трансфермаркт портали футболчининг нархини бир йилда 10 миллион евродан 80 миллионга кўтарган. Ушбу мавсумда Дэвис жароҳати туфайли кўп ўйнамади. Аммо, шубҳасиз канадалик Мюнхен клубининг келажаги бўлишига шубҳа йўқ.


Ярим ҳимоячилар

Эдуардо Камавинга, Ренн (17 ёш; 50 миллион евро)

Ўтган мавсумда Камавинга "Ренн"нинг УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қатнашиши учун катта ишларни бажарган эди. Ушбу йилда эса, клублар ўртасидаги энг яхши мусобақада француз жамоасининг ажойиб ўйинлар кўрсатишини таъминлаганди. Гарчи, "Ренн" Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган бўлса-да, Эдуардо ўз ўйинлари орқали мухлислар қалбидан жой олишга эришди. Камавинга француз клубининг гуруҳ босқичидаги тарихий 1-тур учрашувида "Краснодар"га қарши майдонга тушганди. Аммо, жароҳат туфайли иккинчи ва учинчи турларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунга қарамасадан, кейинги учрашувларда майдонга тушиб, ўз жамоасига ёрдам берди. Ҳозирги кунда, "Ренн" ярим ҳимоячиси хизматларидан кўп гранд жамоалар фойдаланмоқчи. Хусусан, Испаниянинг "Реал" клуби келаётган трансферлар мавсумида футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Фил Фоден, "Манчестер Сити" (20 ёш; 70 миллион евро)

Хосеп Гвардиола Фоден келажакда "Манчестер Сити"нинг юлдуз футболчсига айланишига ишонмоқда. Испаниялик мутахасис ёш ва иқтидорли инглиз футболчисига барча имкониятларни яратиб бермоқда. Фил ҳам ўз ўрнида, ажойиб ўйинлари билан мураббийи ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Футболчи ҳозиргача "Манчестер Сити"нинг Чемпионлар Лигасидаги барча учрашувларида қатнашди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳам ёздириб қўйди. Қолаверса, 20 ёшли футболчи голли пас беришда ҳам анча фаол. Ҳозирги пайтда трансфермаркет портали мазкур англияликнинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ансу Фати, Барселона (18 ёш; 80 миллион евро)

Фати ҳозирда "Барселона"нинг энг қиммат футболчиларидан биридир. Бундан ташқари, Ансу эндигина 18 ёшни қарши олган. Футболчо Каталония клубининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиларидан биридир. Футболчи Испан грандидаги кадрлар муаммоси билан боғлиқ ҳолатдан кейин, асосий жамоага таклиф этилди. Шунга қарамасдан ёш, ҳамда юлдузли "Барса" таркибида ўзини йўқотиб қўймади ва кетма-кет учрашувларда гол урди. Аммо, испаниялик иқтидор 2020 йилнинг охирроғида олган жароҳати туфайли, бутун мавсумни ўтказиб юборишига тўғри келди. Лекин, жароҳат орттириб олишидан аввал, Ансу Чемпионлар Лигасида 3та учрашув ўтказишга эришди. Ушбу баҳсларнинг биттасида, ҳатто ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйди. Шунинг учун ҳам, мазкур футболчи бизнинг ёш футболчилардан ташкил топган рейтингимиздан жой олган.

Жадон Санчо, "Боруссия Д" (20 ёш; 100 миллион евро)

Санчо ўз тенгдошлари орасидаги энг ёрқин юлдузларидан бири ҳисобланади. "Боруссия Д" вингери узоқ вақтдан бери "Манчестер Юнайтед" нинг асосий трансфер мақсади бўлиб келган. Аммо "арилар" барибир футболчини ўз таркибида сақлаб қолишмоқда. Дортмунд клуби ҳозирги кунда ҳам Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттирмоқда ва ушбу натижага эришишда Жадоннинг ҳам хизматлари катта. Футболчи клублар орасидаги, энг катта мусобақа доирасида 6 учрашувда майдонга тушиб, икки марта рақиблари дарвозасини ишғол қилишга эришган. Англиялик футболчининг бу ҳаракатларидан "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти қойил қолишда давом этмоқда. Ҳозирда Санчонинг трансфермаркет порталидаги нархи 100 миллион еврони ташкил қилади.

Ҳужумчилар

Жоау Феликс, Атлетико (21 ёш; 80 миллион евро)

2019/20 мавсум давомида Феликс ҳар бир мутахасис ва мухлис томонидан муҳокама қилинди. Ёш ҳужумчи ҳақиқатдан ҳам "Атлетико" билан ўтказган биринчи мавсумдан ўзини йўқотиб қўймади. Жорий йилги ички чемпионат доирасида ҳам, Чемпионлар Лигасида ҳам ўзини яхши томонларини намойиш этмоқда. Ушбу футболчи ЕЧЛ мусобақаси 8 учрашувда майдонга тушиб, 3 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган эди. Гуруҳ босқичида "Залцбург"га қарши учрашув доирасида 2та гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Аммо, Жаоу Феликс ва "Атлетико"нинг Чемпионлар Лигасида ушбу мавсум ҳам омади келмади. 1/8 финал доирасида "Челси"дан икки ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Мадридда кечган учрашувда 0:1, Лондондаги баҳсда эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Албатта, Диего Симеоне бошчилигидаги жамоадан кўпчилик мухлислар, бунданда каттароқ натижани кутишган эди, аммо "матрасчилар"нинг омади бу мавсуум ҳам келмади.

Эрлинг Ҳоланд, "Боруссия Д" (20 ёш; 80 миллион евро)

Ҳоланд "Боруссия Д"га ўтгандан кейин, гол уриш машинасига айланди. Ҳужумчи Чемпионлар Лигасида "арилар"нинг деярли ҳар бир учрашувида гол уриб келмоқда. Клублар даражасидаги энг яхши мусобақа доирасидаги гуруҳ босқичида ҳам, плей-оффъда ўзини кўрсатмоқда. Гуруҳ босқичи 6 учрашувларининг 4тасида, 6 гол уришга эришди. Нимчорак финалда Испаниянинг "Севилья" клубига қарши ҳар икки ўйинда ҳам дубл қайд этиб, жами 10 гол уришга эришди. Чорак финалдаги рақиби эса, "Манчестер Сити". Ушбу жамоага қарши дастлабки ўйинда, норвегияликнинг омади келмади ва унинг жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Айни пайтда, Эрлинг Санчо билан бирга "Боруссия"нинг юлдуз футболчиси ҳисобланади. Айни кунларда, Ҳоланднинг харидорлари талайгина. Хусусан, Испаниянинг икки етакчи клуби "Реал" ва "Барса" ушбу футболчининг хизматларидан фойдаланмоқчи. Воқеалар ривожи қандай тус олишини эса, келаётган трансферлар ойнаси пайтида билиб оламиз.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:48, 09.04.2021.
Ўқилди: 3695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.