Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Навбаҳор» янги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби, мухлислар етакчилари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиб, унда 7 апрель куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви пайти ва ўйиндан кейин рўй берган воқеалар, мавжуд камчиликлар аниқланиб, келгусида шундай ҳолатларга йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинди.

Унга кўра, клуб вакиллари ва мухлислар ҳар қандай ҳолатда ҳиссиётларни жиловлашлари, тартиб-интизом талабларига қатъий риоя этишлари талаби қўйилди. Жамоа мураббийлари ва клуб маъмурияти ходимлари хатти-ҳаракатлари, билдирилган фикрлари учрашувлар давомида ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари томонидан кузатиб борилиши, оммавий ахборот воситалари диққат эътиборида бўлиши, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, “Пахтакор”га қарши кечган ўйиндаги каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини таъминлаш, клуб ходимлари ва мухлислар етакчилари одоб-ахлоқ меъёрларига талаб қилиш лозимлиги белгиланди ҳамда шу борадаги масалаларни амалга ошириш мақсадида янги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жумладан, фан-клуб аъзолари билан ҳамкорликдаги ишларни янада такомиллаштириш, уларнинг мукаммал ишлашини таъминлаш, кузатув камералари сонини кўпайтириш, овоз ёзиб олиш ускуналарини ўрнатиш, одоб-ахлоққа амал қилиш кераклиги бўйича огоҳлантирадиган белгиларни стадион ҳудуди бўйлаб ўрнатиш, санитария-гигиена ва карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш, шахсларнинг бино ва техник зоналарда ҳаракатланишини идентификация қиладиган тизимни такомиллаштириш каби чора-тадбирлар режаси клуб раҳбарияти, “Марказий” ўйингоҳ дирекцияси, Наманган вилоят Миллий гвардия бошқармаси, Наманган вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ, Давлатобод туман Тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда амалга оширилиши белгиланди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:59, 10.04.2021.
Ўқилди: 3172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.