«Атлетико Мадрид» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 30-турида «Бетис» билан (1:1) учрашувдан сўнг, фикр билдирди.
«Биринчи бўлимда биз яхши ўйнадик, кўп имкониятларга эга бўлдик ва гол урдик. Ўйлайманки, биз иккинчи бўлимда энг яхши футбол намойиш этишимиз мумкин эди.
Чемпионлик унвонига келсак, биз ўйиндан ўйинга ўсмоқдамиз. Мен ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман», - дейди аргентиналик мутахассис.
Қайд этиш мумкин, Испания чемпионатининг 30 туридан сўнг, «матрасчилар» 67 очко тўплашди ва иккинчи ўринда бораётган «Реал»дан бир очкога олдинда боришмоқда.