"Милан" жамоаси ўз ҳимоячиси Симон Кьерни кўрсатаётган ўйинидан мамнун ва у билана янги шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда, дея хабар бермоқда "CalcioMercato" нашри.
32 ёшли футболчининг "россонерилар" билан амалдаши шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Клуб унга яна 2-3 йилга мўлжалланган битим таклиф қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, даниялик футболчи бу мавсум барча мусобақаларда умумий 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.