Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Шўртан”нинг мувафаққиятсизликларига ким сабабчи?

Баҳо:
+ | -

Бир вақтлар миллий чемпионатимиз юқори дивизионида ҳам ўзига яраша номга эга бўлган Ғузорнинг “Шўртан” клубида ҳозир вазият жуда ачинарли. Клуб молиявий инқироз ва шунинг оқибатида келиб чиққан чекловлар туфайли Про лигада ҳам муносиб иштирок этишга қийналмоқда. Аммо, ЎзПФЛ раҳбарлари клуб тақдирига бефарқ эмас ва ташкилот директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида “Шўртан” ҳақида қуйидагича пост жойлади.

“Шўртан" футбол клуби ортда қолган тўрт турнинг 2 тасида йирик мағлубиятлар қабул қилиб олди.

Боиси, ФИФА тақиқи сабаб Шўртан йил аввалида янги футболчилар билан шартнома имзолай олмади. Шунингдек, борларини сақлаб қолишнинг ҳам имкони бўлмади. Ўз-ўзидан "Шўртан" деярли малакага эга бўлмаган футболчилар билан ўйнашга мажбур.

Ҳаммасига сабаб ўша Виталий Варивончик ва Игорь Криушенко билан ишланган йиллар. Клубнинг бугунги раҳбарияти мана шу ишга чек қўйишига оз қолди. Бу борада биз "Шўртан"га қўлимиздан келганича ёрдам берамиз.

Олдинда кўплаб қарздор клубларимизни шу тақдир кутади ва биз бу ишни ФИФА ёрдамисиз амалга оширамиз. Клублар янги футболчиларга миллионлар таклиф қилишдан аввал ўз академияларини шакллантиришни ўйлашлари шарт бўлади. Ёки бўлмаса ўзаро олди-бердилар вақтида бажарилиши лозим. Ҳозир клубларимизнинг деярли ярми бир-бирига қарздор. Ўша кунги постда айтганимиздек, ака-укалар тайёр пулни оталаридан олиб ҳам яна бир-бирларига қарз бўлиб қолишган” – деди Имомхўжаев.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:15, 13.04.2021.
Ўқилди: 2558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.