«Ювентус» "Ман Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэрога икки йиллик шартнома таклиф қилди - дея хабар тарқатади El Chiringuito.
Бироқ эҳтимолий битимнинг тўлиқ шартлари ҳали очиқланмади. Эслатиб ўтамиз, Агуэронинг «шаҳарликлар» билан амалдаги келишуви ўз ниҳоясига етмоқда. Томонлар ўзаро ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилишган. Келаётган ёзда Серхио эркин агентга айланади.
Шуни қўшимча қилиш керакки, «Ювентус» дан ташқари Агуэро учун «Барселона» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бир кун олдин футболчининг агенти Каталония клуби раҳбарлари билан учрашиб, мижозини «Камп Ноу» га кўчириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.