«Реал» Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ярим финалга чиқди.
Мадридликлар мусобақа тарихида 14-маротаба ушбу босқичгача етиб келишди. Бу эса мусобақанинг янги тарихи бошланган мавсум-1992/93дан буён энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Бу борада иккинчи поғона «Бавария» ва «Барселона» клубларига тегишли. Улар 12 марта ярим финалда иштирок этишган. Жорий мавсумда улар ўз иштирокларини эртароқ якунлашди.