Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогига Суперлига ҳамда кубок ўйинлари орқали тайёрланиб борамиз”

Баҳо:
+ | -

"Насаф" — "Сурхон" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи беллашув ҳақида ўз фикларини билдириб ўтди.   

— Aввало мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман. Мавсум стартида кўп очколар йўқотган эдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак эди. Ўз ўйинимизни ўзгартирган ҳолда очколар тўплашимиз талаб этиларди. Бунинг уддасидан чиқмоқдамиз. Шу кайфият ва темпда давом этишимиз керак. Жамоамизнинг ўйинини шакллантиришга ва сифатида эътибор қаратмоқдамиз. "Сурхон" ҳимоядан ўйнаб қаршилик кўрсатишга уринишини билар эдик. Шунинг учун имкон қадар шошилмасдан вазиятларимизни кутишимиз лозим эди. Биринчи голгача рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди. Шундан сўнг иккинчи бўлимда ўйин тубдан ўзгариб кетди. Устунлик тўлиқ томонимизга ўтди.

— Танаффусда берган кўрсатмаларингизни футболчилар қай даражада бажара олишди?
— Уриб олган голларимиз бизга қўл келди. Рақиб ҳам олдинга ўтишга интилди. Шунинг учун уларда бўш ҳудудлар пайдо бўлишини, улардан фойдаланиш кераклигини айтгандик. Буни амалда уддалай олишди.  

— Ойбек Бозоровнинг ҳолати қандай?
— Менимча, бир ҳафталарда машғулотларга қайтади. Ойбекнинг бугун иштирок этмагани, Суҳроб Нуруллоевда ҳам жароҳат борлиги сабаб ўйин схемамизни ҳам ўзгартиришга қарор қилдик. Бундай схемада кўп ўйинлар ўтказганмиз. Чунки таркибимиз катта эмас. Йўқотишлар бўлганида футболчиларнинг жойлашувини ўзгартиришимизга тўғри келади.  

— Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида асосий фаворит сифатида кимни кўрсата оласиз?
— Ўйлайманки, учта Суперлига жамоаларининг имкониятлари баландроқ. Ўзимиз қатнашадиган ҳар бир мусобақада максимал даражада ҳаракат қиламиз. Таркибимиз катта бўлмасада, учта фронтда курашишимизга тўғри келади. Имкон қадар ёшларнинг тажрибасини ва ўзига бўлган ишончини оширишимиз лозим.

— ОФК кубоги баҳсларига тайёргарлик қандай бўляпти?
— Чемпионат ўйинлари орқали тайёрланамиз. ОФК кубоги бошланадиган паллада яхши ҳолатда бўламиз. Тожикистондаги ўйин суъний майдонда ўтиши бизни ўйлантирмоқда. Бу бизга озгина бўлсада қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бу баҳона бўлмайди. Имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак. Туркманистонда чемпионат давом этмоқда. Тожикистонда иккита тур ўтди. Мусобақага қадар рақибларни ўрганиб чиқамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 07:03, 16.04.2021.
Ўқилди: 4605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик