Хабарларда айтилишича, норвегиялик фуболчи йилига 35 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бундай талаблар 20 ёшли ҳужумчининг Европанинг исталган клубига ўтишини шубҳа остига қўяди.
Олдинроқ Ҳоланднинг вакиллари «Реал» директори Хосе Анхел Санчес ва «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан музокара ўтказган эди. Шу билан бирга, Испаниянинг ҳар иккала клуби билан ҳам алоқани норасмий тарзда олиб борди ва шу сабабдан молиявий масалалар ҳали муҳокама қилинмаган эди.
Бир неча ой давомида инглиз клубларидан бири ҳужумчига мурожаат қилди, аммо норвегиялик йилига 35 миллион евро олишни истаётганини билиб, музокаралардан воз кечди. «Барселона» ва «Реал» ҳам футболчига бундай маош беролмаслигини билишади.
Ла Лига клубларидан бирига ўтишни хоҳласа, Эрлинг ва унинг вакилларининг молиявий талабларини сезиларли даражада камайтириши керак.
«Боруссия» кейинги йилда Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқа олмаса ҳам, Ҳоландни қўйиб юбормоқчи эмас. Немис клуби футболчи билан ҳам, унинг агенти Мино Райола билан ҳам доимий равишда мулоқот қилиб турибди. Иложи борича дортмундликлар раҳбарияти футболчини таркибда сақлаб қолишмоқчи.
Форвард ушбу мавсумда Германия Бундеслигасида 23 ўйинда 21 та гол урди.