Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

"Бунёдкор" "Зенит"га имкониятни бой берди

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: fc-zenit.ru

Ўзбекистон чемпиони ҳисобланган "Бунёдкор" "Dubai Matchworld Cup-2012" мусобақасини мағлубият билан бошлади.

Учрашувга ҳар иккала жамоа асосий таркиби билан майдонга тушди. Биринчи бўлим тўлиқ Россия клуби устунлиги остида ва бу таблода ҳам ўз аксини топди. 13-дақиқада Кришитонинг чап қанотдан узатган ҳаволатмасидан сўнг Саболч Хусти, бош билан йўллаган зарбаси орқали, Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди. Бу вазиятда "Бунёдкор" ҳимоячилари "Зенит" ярим ҳимоячисини қаровсиз қолдиришганди. 42-дақиқага келиб, бурчак тўпи амалга оширилганидан сўнг, Александр Бухаров ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

"Бунёдкор" иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Захирадан майдонга тушган Баҳодир Пардаевнинг тўп узатишидан сўнг ҳужумчи Камолиддин Мурзоев рақиб ҳимоячисини чалғитиб, "Зенит" дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. "Зенит" 2:1 ҳисобида "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди.

Мусобақа тақвимига кўра, "Бунёдкор" мусобақадаги иккинчи учрашувни 20 январь куни Швейцариянинг "Ксамакс" клубига қарши ўтказиши керак. "Зенит" эса мусобақада танловдан ташқари иштирок этаётан Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Мусобақанинг "В" гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вадим Абрамов шогирдлари мусобақадаги илк учрашувни 19 январь куни Тошкент вақти билан 18:00да "Шахтёр"га қарши ўтказади.

ЗЕНИТ - БУНЁДКОР 2:1 (2:0)
Голлар: Хусти (13), Бухаров (42) - Мурзоев (83).
БУНЁДКОР: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов (Орифжон Мамажонов, 82), Дэвид Ония (Артис Лазгинс, 60), Артём Филипосян, Анвар Ғофуров (Жавлон Мирабдуллаев, 73), Анвар Ражабов (Баҳодир Пардаев, 60), Шавкат Саломов (Яннис Манзукас, 78), Лутфулла Тўраев (Муҳаммад Юсуф Машриқий, 66), Славолюб Жоржевич (Хайрулла Каримов, 46), Данило Белич (Камолиддин Мурзоев, 46), Виктор Карпенко (Илҳом Бойдедаев, 78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:03, 18.01.2012.
Ўқилди: 20395 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик