Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Превью: «Истиқлол»га қарши иккинчи тўқнашув

Баҳо:
+ | -

АГМК Осиё чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини эски таниши Тожикистон чемпиони "Истиқлол" жамоасига қарши ўтказади.

Жорий йил ОЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилаётган мазкур жамоалар 2019 йилда ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Олмалиқда ўзаро тўқнаш келишган ва драматик кечган баҳсда жамоамиз ажойиб "камбэк"ни (4:2) амалга оширганди.

Орадан икки йил ўтиб жамоалар ниҳоят Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олишни уддалашди ҳамда бир гуруҳда жойлашишди.

2019 йилги таркибдан 8 нафари Суҳроб Султонов,  Мирғиёс Сулаймонов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Зафар Полвонов ҳозир ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Ўшанда Султонов ва Умаровдан ташқари 6 нафар футболчи "Истиқлол"га қарши баҳсда иштирок этган ва голларни Жўраев (дубль), Полвонов ва ўтган мавсум аввалида жамоадан кетган Шихов киритганди.

"Истиқлол"ни айни пайтда Виталий Левченко бошқармоқда. ОЧЛда эса бош мураббийда Про лицензияси бўлмагани боис ёрдамчи мураббий Мубин Эргашев расман бош мураббий сифатида кўрсатилган. Жамоа мусобақанинг илк турида "Шабаб ал-Аҳли" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва гуруҳда 2-тур олдидан барчада бир хил 1 очкодан мавжуд.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа бугун ўйинолди расмий машғулотини клуб ихтиёрига фойдаланиш учун топширилган майдонда ўтказди. Жамоа дербига жиддий тайёрланди ва футболчилар кўтаринки кайфиятда бўлажак баҳсга тараддуд кўришмоқда.

АГМК мазкур турда "Истиқлол" билан ўйнаса, параллел равишда гуруҳдаги бошқа рақибларимиз "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" билан беллашади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

ОЧЛ, "A" гуруҳи. 2-тур.
18 апрель, якшанба.
АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
Ар-Риёд, "King Fahad International" стадиони.
Ҳакамлар: Моҳд Амирул Изван (Малайзия), Моҳд Юсри Муҳамад (Малайзия), Параккрама Ҳематҳунга (Шри Ланка), Дилан Перера (Шри Ланка).
Назоратчи: Носир ал-Ғаффорий Иордания)
Комиссар: Мунем Фаҳурий (Иордания)

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 06:45, 18.04.2021.
Ўқилди: 3734 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик