Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Роман Широков: «Данко Лазович ва Лутфулла Тўраев эгизакларми?»

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: fc-zenit.ru

Match World cup Dubai 2012 мусобақаси доирасида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Роман Широков ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин яхши бўлдими?
— Менимча, яхши бўлди. Ўртоқлик ўйини, бошқа нарса эмас.

— Яъни, ҳеч ким катта иштиёқ билан олдинга интилмади?
— Агар сезган бўлсангиз, демак, шундай.

— 45 дақиқа ўйнаш оғир бўлдими?
— Менимча, йўқ. Бундайин юқори бўлмаган ўйин суръати билан янада кўпроқ ўйнаш мумкин эди.

— Сизлар кучли иштиёқ билан ўйнамадингизми ёки рақиб?
— Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Шунчаки 2та гол уриб олганимиздан кейин кўп олдинга интилмадик. Шунга қарамай, 2та вазиятга эга бўлдик.

— "Бунёдкор" ҳақида нима дея оласиз?
— Ўз мураббийи каби яхши жамоа. Комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қилади. Дарвоқе, уларнинг сафида 13-рақам остида Данко (Лазович — "Зенит" футболчиси) ўйнади! Кимда имконият бўлса, унинг юзига диққат билан назар солинг — қуйиб қўйган ўзи. Буни Кержаков билан муҳокама қилдик.

— Уч кунда машғулот ўтказиш жонга тегмадими?
— Ҳозирча йўқ, ҳаммаси режа бўйича кетяпти.

— Эртага машғулот пляжда ўтказилади. У ерда шуғулланиш майдондагидан кўра қизиқарлироқми?
— Албатта, майдондагидан кўра қизиқарли эмас. Аммо керак.

Манба: www.fc-zenit.ru

Роман Широковнинг фикридан кейин "Зенит"нинг сербиялик ҳужумчиси Данко Лазович ва "Бунёдкор"нинг 13-рақамли ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраевнинг расмларини солиштириб кўрдик. Широковнинг фикрида жон бор шекилли?!

 

Киритилди: 11:59, 19.01.2012.
Ўқилди: 19813 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик