Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Флорентино Перес катта интервью берди

Баҳо:
+ | -

Янги ташкил этилган Европа суперлигаси асосчиларидан бири Флорентино Перес El Chiriguito каналига интервью берди. Мен унинг гапларидан асосийларини танлаб, сизга қисқа вариантини келтириб ўтаман.

— Футбол оғир аҳволда. Суперлига эса клубларни молиявий инқироздан қутқариб қолади. Чемпионлар лигасига нисбатан рақобатли бўладиган Суперлига йўқотишлар камайишига сабаб бўлади. Трансляциядан бошқа даромад қолмаяпти, бу дегани ўйинлар жозибасини ошириш керак ва катта клубларни ўзаро ўйнатиш керак.

— Ўз клубим мисолида айтаман, Реал бу мавсум 400 млн евро йўқотди. Бу бошланиши, лекин ҳеч нарса қилинмаётганди, вазият эса оғир. Рақобатли ўйинлардан тушадиган фойдадангина клубларни қутқариш мумкин. Бунинг чораси фақат Суперлига. Футболга қизиқиш ёшлар орасида 40% га тушиб кетти. 16-24 ёшлиларни футбол қизиқтирмай қолмоқда. Савиясиз ўйинлар сабаб. Ва биз чора қидирдик.

— Бу фақат катта клублар учун эмас, барча учун фойдали бўлади. Пулимиз кўп бўлса кичикроқ клубларга трансферлар учун тўлай оламиз ва ёрдам берамиз. Суперлига ёпиқ турнир эмас, бу ёлғон, очиқ бўлади ва истаган жамоа унга чиқа олади.

— Манчестер Сити, Челси ва Реални ЧЛдан, МЮ ва Арсенални эса ЕЛ ярим финаллардан четлата олишмайди. Бу аниқ. Футболчилар халқаро турнирлар ва терма жамоалардан четлатилмайди, бундай қила олишмайди.

— Биз УЕФА билан мунозарага киришга харакат қиламиз. Лекин бунга эриша олмасак ҳам ортга чекинмаслигимиз аниқ. Шу йил Суперлига старт олиши учун барча имкониятни ишга соламиз. Ҳакамлар ва VAR ҳам бўлади, янада сифатли ҳакамлик бўлади.

— Агар Бавария ва ПСЖ розилик беришмаса, Суперлига уларсиз ўтади.

Реал Мадрид ҳақидаги саволларга жавоблар:

— Криштиано Роналду Реалга қайтмайди, бунда маъно йўқ.

— Серхио Рамосни жуда яхши кўраман. Аммо ҳозир молиявий аҳвол ёмон. У кетади демоқчимасман, бироқ ҳамма нарса бўлиши мумкин.

— Мбаппе ҳақида кўп сўрашади. Мен у билан гаплашмаганман. ПСЖ билан қандай келишуви бор билмайман. Биладиганим шуки, у зўр ўйинчи. Винисиусни Мбаппега алмашиш ҳақидаги гап ёлғон, Винисиус бизда қолади.

— Холанднинг отаси машғулот базамизга келиб кетган. Шунчаки кўриб юқори баҳо бериб кетти. Бошқа гап йўқ. Холанд ва Мбаппе икки истеъдод.

— Зидан топ мураббий ва унинг биз билан шартномаси бор. Уёғини эса вақт кўрсатади.

Даврон Файзиев

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 08:51, 20.04.2021.
Ўқилди: 6405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.