Кеча "Тоттенхем" мураббийи Жозе Моуриньо янги ташкил қилинган УЕФА Суперлигаси номли мусобақа ташкил қилингани ва унга "шпорлар" ҳам қўшилгани учун клуб мураббийлигидан кетишга қарор қилди. Лондонликлар раҳбарияти ҳам унинг хоҳишини ҳурмат қилган ҳолда, жамоа мураббийлигидан кетишига қаршилик қилмади. Гарчи, португалиялик мутахасис "Тоттенхэм" билан бирор бир мусобақада ғолиб қозонмаган бўлса-да, Лондон жамоаси футболчилари Моуриньодан жуда миннатдор бўлишди. "Шпорлар"нинг бир қанча футболчилари ўз Инстаграм саҳифаси орқали мураббийга раҳмат айтди ва кейинги фаолиятига омад тилашди. Ҳозир эса биз сизларга ушбу тилакларнинг энг сараларини тақдим этамиз.
Сон Хин Мин: "Ҳозир қандай ҳолатдалигимни тасвирлаш учун бирон бир сўзим йўқ, мен сиз билан ишлашдан ҳар доим мамнун эдим. Кўп ишларимиз амалга ошмай қолганидан афсусдаман ва сиз билан бирга фаолият олиб борганимдан ва ўтказган вақтимиз учун чин дилдан миннатдорман. Кейинги фаолиятингизга омад ва энг яхши тилакларимни тилайман."
Ҳарри Кейн: " Ҳамма нарсага раҳмат, Босс. Биргаликда ишлаш жуда ёқимли бўлган. Сизга кейинги ҳаётингизда фақат хурсандчилик ва энг яхши тилакларимни тилайман."
Хейбьерг: " Каттакон раҳмат жаноб. Сиз билан ишлаш доимо ёқимли бўлган. Кейинги фаолиятингизга омад тилайман."
Бен Дэвис: "Жозе Моуриньо билан ишлаш мен учун шараф. Сизга фақат яхшиликлар тилайман"
Дейн Скарлетт: "Мени биринчи марта жамоага таклиф қилганингиз ва менга "Тоттенхэм"даги дебютимни амалга оширишимда ишонч берганингиз учун раҳмат. Мен сиздан доимо миннатдор бўламан. Ҳамма нарса учун раҳмат. Келажакдаги ишларингизга омад тилайман."
Яфет Танганга: "Раҳмат, хўжайин, менга ишонганингиз ва менга имконият берганингиз учун. Сиздан ҳар доим миннатдорман."
Марсель Лавинье: "Менга ўргатганингиз учун каттакон ташаккур. Сизнинг кейинги ишингизда энг яхши тилакларингизни тилаб қоламан. Булар мен учун ҳақиқий таълим бўлди."
Малакай Уолкот: "Менинг орзумни рўёбга чиқарган Жозе Моуринога катта раҳмат айтмоқчиман. Менга ишонганингиз ва дебютимни амалга оширишимда ишонч берганингиздан миннатдорман. Келажакда сиз ва кейинги жамоангизга энг яхши тилакларимни билдираман"
Лукас Моура: "Мориньога ушбу тўлиқ ўрганиш, касбий ва шахсий ўсиш даври учун ташаккур айтаман. Сиздан ва мураббийлар штабингиздан жуда миннатдорман. Сиз билан ишлаш мен учун шараф бўлган ва буни тасвирлашга сўзим йўқ. ХУДО сизни кейинги фаолиятингизга ҳайрли қилсин."
Серхио Регилон: " Раҳмат жаноб, кейинги фаолиятингизга улкан зафарлар тилайман"
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.