Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Бахтиёр Ашурматов: «Ўйлайманки, йигитлар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги "F" гуруҳи 1-тур доирасидаги "Янгиер" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

— Бугун “Янгиер” жамоасида ғалабага бўлган хоҳиш ва иштиёқ кучлилик қилди. Шунинг ҳисобига улар охиригача курашиб, ғалаба қозонишди. Меҳнатлари эвазига ғалаба қозонган “Янгиер”ни табриклайман.

— Жамоангиз ўтган турда “Металлург” билан баҳсда ҳам, бугун ҳам охирги дақиқада гол ўтказиб ютқазди...
— Афсуски, ўша пайтда хавфли вазият ҳам эмасди. Дарвозабонларда бундай ҳолатлар бўлиб туради, кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда тўп назорати борасида бизга нимадир етишмади. “Янгиер” охиригача курашди. Натижада ҳисобни тенглаштиришиб, охирида ғалаба голини ҳам уришди. Кубок доирасидаги гуруҳда биз қийин вазиятга тушиб қолдик. Яна иккита ўйинимиз бор. Ўша учрашувларда вазиятни тўғрилашимиз керак.

— Суперлига билан Про-лига жамоаларини таққослаб кўрдингизми? Қандайдир фарқларини сездингизми?
— “Янгиер” жамоасининг “Бухоро” билан ўйинини ҳам кўргандик. Шунингдек, “Олимпик” клубига қарши учрашувини ҳам кузатгандик. “Янгиер”да яхши савиядаги футболчилар борлиги ҳамда иштиёқи кучлилигини кўргандик. Бугунги ўйин пайтида 1:0 ҳисобида ютаётганимизда барибир жамоамиз Суперлига вакили эканлиги билиниб турди. Кейин бўшашдикми, “Янгиер” охиригача курашиб, ўзида куч топа олди ва ҳаққоний ғалабага эришди. Бу мавсумда Про-лига клублари ҳам юқори савияда ўйин кўрсатишяпти. Бугунги ўйин буни кўрсатиб берди. Кубок баҳсларида бундай ҳисоблар кўп учраб туради. Бошқа чемпионатларда ҳам пастки лига клублари элитадаги жамоаларга қарши бошқача иштиёқ билан ўйнашади.

— “Машъал” “Металлург”ни ютди. Қайси жамоани гуруҳдан чиқиши мумкин деб ўйлайсиз?
— Бугунги ўйиндан кейин ҳар бир жамоада имконият бор деб ўйлайман. “Янгиер” бугун уч очкони қўлга киритди. Биз қийин аҳволга тушиб қолган бўлсак ҳам олдимиздаги иккита ўйинда вазиятни тўғрилашимиз керак. Ҳамма клубларда имконият тенг.

— Жамоангизнинг сўнгги олтита ўйинига фикрингиз?
— Уйимиздаги учрашувларда охиригача ҳаракат қиляпмиз. Вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз қимматга тушяпти. “Металлург” билан баҳсда охирида гол ўтказиб юбордик. Йигитлар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришади ва кейинги учрашувларга бошқача ўйин намойиш этишади.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 23:05, 21.04.2021.
Ўқилди: 1359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик