Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

А Серия. «Женоа» ўз майдонида «Беневенто» билан муроса кўчасини танлади

Баҳо:
+ | -

Италия А Серияси 32-туридан ўрин олган баҳсдв "Женоа" "Беневенто" билан куч синашди. "Луиджи Феррарис" ўйингохида кечган баҳс 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди. Генуяликлар таркибида Шомуродов 20 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

"Беневенто" сафида Виола ва Лападула муаллифлик қилган икки голга, "Женоа"дан Горан Пандев ўзи дубли билан жавоб қайтарди. Тўртала гол ҳам биринчи бўлимида киритилди ва дарвозалар иккинчи таймда ишғол этилмади.

Шу тариқа томонлар 1 очкодан бўлишиб олишди.
Бугунги ўйиндан сўнг, "Женоа" очколари сонини 33 тага етказиб, турнир жадвалида ўн тўртинчи поғонага кўтарилди, бугунгача 31 очко тўплаган "Беневенто" эса ўн еттинчи ўринда бормоқда.

«Дженоа» – «Беневенто» 2:2 (2:2, 0:0) «Луиджи Феррарис»

Голлар: 0:1 – 5, пенальти Виола, 1:1 – 11 Пандев, 1:2 – 15 Лападула, 2:2 – 21 Пандев.

«Дженоа» – Перин, Кришито, Масьелло, Бираски (Гольданига, 78), Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Стротман (Бехрами, 78), Зайц, Пандев (Пьяца, 71), Дестро (Шомуродов, 71).

«Беневенто» – Монтипо, Барба, Туйя (Кальдирола, 35), Глик, Депаоли, Хетемай, Ионицэ (Дабо, 78), Виола (Скьяттарелла, 87), Импрота, Гайч (Инсинье, 78), Лападула (Ди Серио, 87).

Огоҳлантиришлар:
Радованович (4), Стротман (29).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:50, 22.04.2021.
Ўқилди: 2930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.