Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Паоло Мальдини: "Милан"дан таклиф тушгани йўқ"

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: ЕВРОПА

Афсонавий Паоло Мальдини "Милан"га қайтиш нияти борлигини яширмаяпти. Жамоада 24 йил давомида тўп сурган 43 ёшли Мальдининг айтишича, жонажон клубида ишлаш бўйича ҳали таклиф бўлмаган.

"Сильвио Берлускони ўз баёнотлари вақтида, худди Барбара Берлускони каби, бир неча бор менинг исмимни тилга олди. Аммо ҳали ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ. Леонардо мени жамоага яқинроқ бўлишимни хоҳлаган бўлса, Массимилиано Аллегри футбочилар ва клуб ўртасидаги воситачи сифатида кўрмоқчи эди", деди Мальдини.

"Собиқ жамоадошларимнинг аксарияти мени Миланеллода кўришни хоҳлайди. Аммо ҳар сафар клуб эшиги мен учун ёпиқ. Нима учун бундай қарор қабул қилинганини ҳақиқатан ҳам билмайман. Менга маълум бўлгани - Адриано Галлиани ва Паоло Мальдинининг бир жойда бўлмаслиги учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Яна ҳам ким билади, мен Галлианининг ўрнига фикр билдира олмайман", деди "Мила"нинг афсонавий футболчиси.

"Милан" ҳар вақт менинг юрагимда ва унга фойдам тегишини истайман. Ягона талаб - ғояларимни амалга ошириш учун имконият беринг. Мен "Милан"га фақат яхши бўлишини хоҳлайман ва, афтидан, бу ким учундир муаммо туғдираяпти, шекилли. Мен, бу нарса низога сабаб бўлса ҳам, ҳаммасини очиқ айтишдан қўрқмайман", деди "Милан"нинг собиқ сардори.

"Айни вақтда, бир нарсани таъкидлаб ўтишни хоҳлардим: менга клубдан қандайдир катта лавозим беришларини сўраётганим йўқ. Клубда 40 йилдан бери ишлаб келаётган одамларга нимадир ўргатиш ниятим йўқ. Шунчаки, мен "Милан"га миннатдорчилик билдиришни истайман", дея қўшимча қилди Паоло Мальдини.

Паоло Мальдини 1985-2009 йиллар давомида "Милан" таркибида 647 ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урган. Италия терма жамоасидаги фаолиятини 1988 йилда бошлаган футболчи 2002 йилга қадар 126 учрашувда майдонга тушиб, еттита гол муаллифига айланган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 18:10, 19.01.2012.
Ўқилди: 17387 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.