«Барселона» фахрийлари бўлмиш Лионель Месси ва Жерард Пике бугун тарихий натижани қайд этишлари мумкин.
Гап шундаки, бугун тунда «Барселона» «Хетафе»га қарши баҳс олиб боради. Агар ушбу ўйинда юқоридаги икки афсона биргаликда ҳаракат қиладиган бўлса, бу уларнинг биргаликдаги бир клуб сафида жами 500 учрашувига айланади.
Ушбу узун тандем ҳали ҳеч бир «кўк-анорранг» либосда майдонга тушган футболчига насиб этмаган.
Маълумот учун, Пике ва Месси биргаликда дастлаб 2008 йил «Расинг»га қарши майдонга тушишган эди.