«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоада узоқроқ муддатга қолишни хоҳлайди.
Уругвайлик футболчи Жаҳон чемпионати-2022 турнирида иштирок этиш имкониятлари ошиши учун ҳам нуфузли жамоада ўйнашни афзал билади.
Ҳозирча Кавани шартномаси борасида якуний қарорга келмаган. Бироқ МЮ ҳам уни жамоада қолишини истамоқда.