Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фозил Мусаев: «Бизга Суперлигада битта ғалаба керак»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 6-тур учрашувлари доирасидаги «Навбаҳор» - «Турон» қарама-қаршилиги кўпчиликда қизиқиш уйғотганди. Мазкур учрашувда майдон эгаларининг ғалабасини тахмин қилганлар ҳам кўп бўлди, аммо беллашув деярли тенг курашлар остида кечиб, нурсиз дуранг билан якунига етди. Биз учрашув якунлангач, «Турон» сардори Фозил Мусаевни суҳбатга тортдик ва унга ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат этдик.

- Жамоангиз кучли рақиб майдонидан бир очко билан ортга қайтяпти. Мазкур ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Учрашув кутилганидек оғир ва яккакурашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлгани учун футболчилар ўйинни рақиб жарима майдони атрофида ўтказишга уринишди. Биринчи бўлимда майдон эгалари бизнинг хатоларимиз эвазига икки-учта яхши вазиятларга эга бўлишди. Шукрки, дарвозамиз дахлсизлигини таъминлай олдик. Иккинчи бўлимда эса майдонда тенгма-тенг кураш кечди ва ўйинимизни нисбатан яхшиладик. Айнан шунинг эвазига учрашувнинг иккинчи ярмида жуда қулай имкониятларга эга бўлдик, аммо афсуски, улардан самара чиқаролмадик. Муҳими, мағлубиятга учрамадик ва ортга ҳақли бир очко билан қайтяпмиз, деб ўйлайман. Насиб қилса, кейинги учрашувларда бунданда яхшироқ ҳаракат қилиб, ижобий натижалар қайд этишга интиламиз. Бизга Суперлигада битта ғалаба керак, ўйлайманки, шундан сўнг барчаси изига тушиб кетади. Ўз ўрнида, «Навбаҳор»га ҳам кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Биламизки, «Навбаҳор»нинг ўз майдонидаги асосий кучи мухлислар саналади. Эҳтимол, водий дербисининг томошабинларсиз ўтказилгани жамоангизга қўл келгандир?

- Балки шундайдир. «Навбаҳор» ўз мухлислари қаршисида доимо кучли ўйин намойиш этади. Эҳтимол, уларга бугун мухлисларнинг далдаси етишмагандир. Аммо кўплаб ишқибозлар қаршисида тўп суриш меҳмон жамоанинг ўйинга бўлган иштиёқига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутмаслик жоиз.

- Учрашув давомида бошингиздан жароҳат олганингизга қарамай, ўйинни давом эттира олдингиз. Аммо ҳозир оёғингизда ҳам жароҳат аломатлари кўриниб турибди. Кейинги ўйинларга тайёр бўла оласизми?

- Жароҳатлар у қадар жиддий эмас. Боз устига, кейинги учрашувимиз кубок баҳсларига тўғри келяпти. Насиб қилса, ундан кейинги ўйинларга юз фоиз тайёр бўламан.

- Маълум танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдингиз. Ҳозир Суперлига ҳақидаги фикрингизни сўрасам, турнир савияси ошгани ҳақида гапиришингиз табиий. Қайсидир маънода, бу тўғри ҳам, аммо жамоаларимиз ўйин сифати борасида у қадар катта ўсишга эришмагандек тасаввур уйғонмоқда...

- Нега энди? Суперлигада савияли жамоалар сони кўпайган. Бу эса қўлга киритилажак ҳар бир очконинг қадр-қийматини оширмоқда. Шундай экан, жамоалар комбинацион ва мазмунли ўйинга эмас, кўпроқ очко ишлашга интилишмоқда. Чемпионатимизда олтита тур ўтказиб бўлинди ва ҳамманниг мақсади - турнир стартида кўпроқ очколарга эга бўлиб олиш.

- Жорий мавсумни кутилмаганда «Турон»да бошлашингиз кўпчиликни ажаблантирди. Бу қандай содир бўлди?

- Мураббийлар ва клуб эгалари мени жамоага таклиф қилишди ва музокаралар жараёнида клуб истиқболли лойиҳага эга эканлигига ишондим. Ҳа, «Турон» хусусий клуб бўлгани учун унинг келажагига шубҳа билан қараётганлар талайгина, лекин аслида бундай гумонларга ўрин йўқ. Жамоада том маънода футбол кишилари ишлашмоқда ва у ерда олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Клубда замонавий футбол учун талаб этиладиган барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

- «Турон»да бешта мамлакатдан келган легионерлар бор. Айтинг-чи, майдонда улар билан тил топишишда ортиқча муаммолар йўқми?

- Йўқ деса ҳам бўлади. Масалан, ўзим инглиз тилида мулоқот қила олганим учун майдонда ўзаро гаплашиш жараёнида легионерлар ва маҳаллий футболчиларга ёрдам беряпман.

- Шу ўринда миллий терма жамоамиз ҳақида ҳам бироз мулоҳаза юритсак, нима дейсиз?

- (Бироз тортиниб...) Ҳозир шу мавзуда гаплашмай турайлик. Асосий истагим, терма жамоа олдинга интилсин ва жаҳон чемпионатига йўлланма олсин. Бундан барчамиз хурсанд бўламиз.

ХУРШИДБЕК суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:10, 23.04.2021.
Ўқилди: 3059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.