Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОЧЛ. «Пахтакор» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида доирасида "Пахтакор" Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" клубига қарши жавоб учрашувини ўтказди.

Вакилларимиз, аввалги ўйиндан фарқли ўлароқ, анча яхши тўп тепишди. Шу билан биргаликда, рақибнинг хавфли ҳужумчиси Кайонинг эркин ҳаракатланишига имкон беришмади.

Питер Хюистра шогирдлари жуда кўп вазиятлар яратишди, аммо улардан фойдаланишда оқсашди. Тошкентликлар ҳисобни 59-дақиқасида очишди. Алижонов рақиб жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, Дердийўқ эса тўпни дарвозага буриб юборди.

Шундан кейин "Пахтакор" тўпни назорат қилишга интилди, "Шаржа" эса ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида битта ҳужум қилдию, гол уриб кетди. Қанотдан етказилган узатмани Муҳаммад Халфан дарвозамизга жойлаб қолди. Бу вазиятда марказий ҳимоячилар суст ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, "Пахтакор" сув ва ҳаводек зарур бўлган ғалабани қўлдан чиқарди. Жамоанинг очколари 3тага етди ва клуб ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.

ОЧЛ. "А" гуруҳи, 4-тур
"ПАХТАКОР" - "ШАРЖА" - 1:1 (0:0)
Голлар: Эрен Дердийўқ (59) — Муҳаммад Халфан (87)
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев (68), Фаррух Сайфиев (80) — Али Муҳаммад (64)
"Пахтакор": 32. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов (с), 23. Шерзод Азамов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 27. Сардор Собирхўжаев, 19. Шароф Муҳитдинов, 28. Диёр Холматов (Иброҳимхалил Йўлдошев 79), 18. Ҳожимат Эркинов, 10. Драган Черан, 9. Эрен Дердийок (Аброр Исмоилов 79)
"Шаржа": 40.Одил Ал Ҳусани, 4.Шаҳин Абдалла, 7.Кайо, 8.Муҳаммад Абдулбосит (Саиф Рашид 72), 14.Ҳолид Бавазир (Игор Коронадо 80), 17.Али Муҳаммад (Абдулазиз Каабий 80), 18.Абдалла Ғаним, 19.Ҳолид Иброҳим, 23.Салим Солиҳ (Муҳаммад Халфан 84), 27.Луан Перейра, 29.Отабек Шукуров.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:59, 24.04.2021.
Ўқилди: 6085 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.