"Лечче" ҳимоячиси Жамил Месба бундан буён "Милан" сафида тўп сурадиган бўлди. 27 ёшли жазоирлик футболчи билан келишув 2016 йилнинг июнь ойигача тузилди.
Месба А серияда жорий мавсумда 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришнинг уддасидан чиққанди. 2009 йилдан бери "Лечче" шарафини ҳимоя қилган футболчи жами 6та гол киритишга муваффақ бўлган.
Олинган хабарга кўра Месба "Милан" сафида 15-рақам остида майдонга тушади.