Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Александр Хомяков: "Бир-бирига ўхшамаган иккита бўлимларни кўрдик"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда қизиқарли учрашув бўлди дейиш мумкин. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ва томошабоп руҳда ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда бироз иссиқ об-ҳаво шароитида ўйнашга тўғри келди. Шундай бўлсада дарвозаларга 5та гол киритилиши  томошабинларга ҳам манзур келиши шубҳасиз.

Бугун бир-бирига ўхшамаган икки хил тайм кўрдик. Биринчи бўлим давомида тўпни назорат қилишга ва рақиб дарвозасини ишғол этишни мақсад қилгандик, бу режамиз амалга ошди. Лекин иккинчи бўлимда биринчисидан фарқли равишда ўйинимиз қовушмади ва  голлар ўтказиб юбордик.  Аксинча "Қўқон-1912" жамоаси тезликни оширган холда учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди. Қўқонликлар таркибида маҳоратли ва курашувчан футболчилар жам бўлган. Бугунги мағлубиятни унутган холда олға давом этамиз. Гуруҳ босқичининг сўнги тури биз учун ҳал қилувчи баҳс ҳисобланади.

Табиий холда бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ.Футбол фақат 45 дақиқадан иборат эмас. "Қўқон-1912"га муваффақият тилайман.

Қўқонликлар билан Муборакда кечган ўйинимиз ҳам томошабоп руҳда ўтганди. Ўша ўйинда футболчиларим босим остида , бироз асабий ҳолатда ҳаракат қилишганди. Қўқонликлар эса бугунгига қараганда анча ишончлироқ ва яхшироқ ўйинашганди", — деди Хомяков.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 04:55, 26.04.2021.
Ўқилди: 2088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик