Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Илҳомжон Мўминжонов: «Кубок баҳсларида захира ўйинчиларимизга имкон бердик»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов Ўзбекистон кубоги доирасида бўлиб ўтган "Хоразм"га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Кубок баҳсларининг 2-турида ғалабага эришдик. Шогирдларимдан миннатдорман. Қўллаган тактика ва режаларимиз бугунги ўйинда ўз ифодасини топди. Биринчи турда "Шўртан" жамоасини менсимаган ҳолда ўйинни олдиндан ютдик деб майдонда ҳаракатландик, шунинг натижасида мағлубиятга учрадик деб ҳисоблайман. Бугун эса мухлисларимиз кўз ўнгида ютишимиз шарт эди. Чунки, гуруҳдан чиқишимиз керак. Кубок учрашувларида футболчиларимизнинг гуруҳдан чиқиб, Суперлига клублари билан ўйинда ўзларини синаб кўриш истаги жуда юқори. Бугунги голлар индивидуал маҳорат эвазига киритилган бўлиб, беллашувда ғалаба қозондик. Фарғоналик мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман.

Чемпионатнинг 5та ўйинидаги таркибимиз бир хил кўринишда эди. Кубок баҳсларида эса захирада қолиб кетаётган футболчиларимизга ўйин амалиётини бердик. Биринчи турда яхши ўйин намойиш этишмаган бўлсада, бугун барибир улар ғалаба қозонишди. Тўғри, бугун 3-4та асосий таркиб ўйинчиларимизни ҳам туширдик. "Қизилқум" билан бўлиб ўтадиган беллашувга чемпионат баҳсларида ҳаракатланган футболчилардан фойдаланишимиз мумкин. Чунки, бу ўйин "Динамо"га қарши кечадиган баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Шерзод Каримов маҳоратли ўйинчи. Унда кичик жароҳат бор эди. Бугунги кунда жароҳатидан 90 фоизга халос бўлган. Лекин, барибир уни ўйинга жалб этдик. Шу орқали унинг жисмоний ҳолати тикланиб, кейинги учрашувларга тайёр бўлади ва жамоамизга ёрдам беради деган умиддаман.

Акбар Тўраев "Арал Самали" билан ўйин олдидан жароҳат олган. Ҳозирда аста-секин тикланиб бормоқда. Бугунги беллашувда ҳам ўйинга туширишимиз мумкин эди. Аммо, унга машғулотлар бердик ва кейинги ўйинларда уни албатта таркибда киритамиз", — деди Мўминжонов.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 22:40, 26.04.2021.
Ўқилди: 1819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

U23 Осиё кубоги. Бугун Олимпиада йўлланмасини ҳал қиладиган ўйин бор! [5667]

Тимур Кападзе: «Индонезияга қарши ўйин учун режамиз бор» [4900]

Sport TV'да 29-апрель куни U23 Осиё кубоги, Ўзбекистон кубоги ва «Барселона» иштирокидаги ўйин трансляцияси бор [4418]

"Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи аллақачон Салоҳ борасида қарор қабул қилган [3504]

«Эл-класико»нинг Ла лигага «қора» томони [3166]

А Серия. "Кальяри" "Женоа"га қарши қайдномасини эълон қилди (фото) [2962]

Шин Тэ-Йонг: «Ўзбекистонга нисбатан бир кўпроқ дам олганимиз бизга устунлик бермайди» [2485]

Левандовски ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчилари кимлар эканлигини айтди [2389]

"Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога" – Виллаш-Боаш “Порту”ни 42 йил бошқарган одамни ҳокимиятсиз қолдирди [1740]

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши асосий таркиби эълон қилинди (фото) [1648]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.