Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ҳакамлик фаолиятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида ҳудудларда ҳакамликни ривожлантириш, ёш ҳакамларни саралаб олиш ва уларнинг касбга бўлган лаёқатларини синовдан ўтказиш маслаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ҳудудий футбол ассоциациялари биринчи вице-президентлари, техник директор ва ҳакамлар билан ишлаш бўлими мутахассислари ўз ҳудудида ҳакамлик соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Ўзбекистонда профессионал футболни равнақ топишида нафақат мураббийлар, футболчилар балки ҳакамларни савиясини ошириш муҳим омил ҳисобланади. Профессионал футболни профессионал ҳакамликсиз ривожлантириб бўлмайди. Шу сабабли бугунги йиғилишда, юртимиз футболида ҳакамлик фаолияти ҳозирги кунда қониқарсиз эканлиги, ушбу соҳани ривожлантиришда йўл қўйилаётган хатолар ва ҳудудлардаги масъул вакилларнинг иш фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

ЎФА биринчи вице-президенти ҳакамларни танлаб олиш ва тайёрлаш мезонлари асосида ҳудудлардаги жисмоний тайёргарлик бўйича яхши кўрсаткичларга эга ёш ҳакамларни танлаб олиб, уларни тажрибали ҳакамлар савиясига олиб чиқиш борасида барча масъул мутахассисларга топшириқ берди.

Иккинчи лига, турли ёш тоифасидаги вилоят ва шаҳар чемпионатларида ёш ҳакамларга имконият бериш, профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини тақдим этиш ҳамда семинар-тренинглар сони ва сифатини ошириш бўйича ҳудудлардаги масъуллар ҳар куни иш олиб бориши зарур эканлиги таъкидланди.

Равшан Эрматов истиқболли ёш ҳакамларни нафақат футбол академиялари битирувчилари балки ИБЎСМ, БЎСМ тарбияланувчилари ва фаолиятини якунлаган футболчилар орасидан танлаб олиш орқали ушбу йўналишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Киритилди: 10:00, 27.04.2021.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.