Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик курашчи Токио Олимпиадасидан сўнг UFC’га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Эркин кураш бўйича Осиё чемпиони Бекзод Абдураҳмонов UFC’га ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар қилмоқда.

Ўзбекистонлик спортчи UFC промоушенидан таклиф бўлгани ва Олимпиададан кейин музокараларни давом эттиришини айтди.

"UFC’дан таклиф бор. Бироқ ҳозирда бор эътиборимни эркин курашга, Олимпиада ўйинларига қаратганман. UFC’дагилар билан гаплашдик, улар билан музокараларни Токио—2020 Олимпиадасидан кейин давом эттириш борасида келишиб олдик.

UFC’да бир яккакурашчи битта жанг учун ўртача 24 минг доллар гонорар олади. Агар жангчи Олимпия ўйинлари чемпиони ёки совриндори бўлса, у ҳолда яхшироқ шартларни қўйиши мумкин. Бу орқали жангдан тушадиган гонорар ҳам ошиши мумкин. Айнан шу сабаб бор эътиборимни Олимпиадага қаратганман", — деди Бекзод Абдураҳмонов.

Бекзод Абдураҳмонов — 1990 йил, 15 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. У эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби (2014, 2018 йил), икки карра Осиё чемпиони (2015, 2017) ва икки карра Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (2014, 2018) ҳисобланади. Шунингдек, спортчи Рио—2016 Олимпия ўйинларида 4-ўринни эгаллаган. Бекзод 2021 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Токио—2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Маълумот учун, UFC промоушенида айни дамда уч нафар ўзбекистонлик яккакурашчи фаолият юритмоқда. Улар: Маҳмуд Муродов, Зарруҳ Адашев ва Лилия Шокирова.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:50, 27.04.2021.
Ўқилди: 2276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5867]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4241]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3787]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3489]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3463]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3462]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3072]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2655]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2553]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.