Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Неймар “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйини ҳақида гапирди.

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйини ҳақида гапирди.

 

Бизни қийин ўйин кутмоқда. “Манчестер Сити” — ажойиб рақиб. Учрашувлар аввалгилари каби осон бўлмаяпти, лекин биз яна энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Ўзимни ажойиб, бахтли ҳис қиляпман ва жамоанинг финалга чиқиши учун барча ишни қиламан.

Биз ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қиляпмиз. Ўтган йили финалда ютқазган бўлсак, бу йил кубокни олиш учун ҳамма нарсани қиламиз. Биз бу йўналишда астойдил ҳаракат қиляпмиз ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни жуда хоҳлаймиз. Ўтган йили ҳал қилувчи паллада мағлуб бўлдик. Ушбу мавсумда биз сезиларли даражада ўсишга эришдик ва бу йўлда давом этмоқдамиз.

 

Шунингдек, бразилиялик ўйинолди матбуот анжуманида ўзи учун биринчи ўринда “Олтин тўп” эмас, балки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба туришини айтди.

“Асосий мақсадим — “Олтин тўп” эмас, балки Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишдир. Бу соврин биринчи бўлиб, хаёлимга келадиган нарса эмас. Ишончим комилки, келажакда биринчи навбатда Чемпионлар Лигасида икки-уч маротаба ғолиб чиққаним ҳақида эслайман”, — дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки баҳсидан ўрин олган “ПСЖ” — “Манчестер Сити” ўйини 28-апрел, чоршанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви эса 4-май санасига белгиланган.

Киритилди: 22:41, 27.04.2021.
Ўқилди: 3273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.