"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ЕЧЛ ярим финал биринчи учрашувида "Челси" дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол франциялик футболчи учун ЕЧЛ доирасидаги Мадрид жамоасини Криштиану Роналду тарк этганидан бери киритган 15-голи ҳисобланади. Португалиялик футболчи "Ювентус"га 2018 йил ёзида кўчиб ўтган ва ҳозиргача туринликлар сафида ушбу мусобақада 14 та тўп киритишга муваффақ бўлди.