Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Рақамлар тилга кирганда: «МЮ» «Арсенал»ни ҳаммадан кўпроқ ютган

Баҳо:
+1 | -

«Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед»нинг ўзаро нечанчи учрашуви, Ҳарри Реднапп мураббийлигидаги дебют учрашувида кимга ютқазган – Eurosport.ru Англия Премьер-лигасининг уикэнддаги энг асосий ўйинлари бўйича қизиқарли фактларни тўплади.

«АРСЕНАЛ» - «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»

- Бу – жамоаларнинг барча турнирлардаги 214-учрашуви бўлади. Премьер-лига доирасида «Манчестер Юнайтед» «Арсенал»ни 39 учрашувда 17 март енгган, бу ҳар қандай жамоадан кўра кўпроқ.

- Сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгернинг 47-учрашуви бўлади. Фергюсон 21 марта ғалаба қозонган, Венгер 16 марта, 9 марта дуранг имзоланган.

- Кейинги 9 йил ичида манкунианликларнинг «канонирлар»га қарши ягона мағлубияти ўтган йилги Премьер-лига доирасида кузатилган. Ўшанда Аарон Ремзининг ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилган эди.

- «Арсенал» Премьер-лигада Арсен Венгер даврида учинчи марта қаторасига уч марта мағлубиятга учраши мумкин. Бунгача муваффақиятсиз сериялар 2005 йилнинг декабри ва 2007 йилнинг баҳорида юз берган.

- Жорий мавсумда «канонирлар» 21 та учрашувдан 7 тасини бой беришган – бу Арсен Венгер мураббийлигидаги ва кейинги 17 йил ичидаги энг ёмон натижа. 1994/95 йилларда Жорж Грэҳэм мураббийлигида ҳам «Арсенал» ҳисобида 21 ўйиндан сўнг 7 та мағлубият бор эди.

- Big Four вакилларига қарши ўйинларда Тьерри Анри 24 та тўп киритган, бу эса АПЛда энг яхши натижа. У голларининг 8 тасини «МЮ» дарвозасига йўллаган. Фақат Алан Ширер манкунианликларга кўпроқ гол урган – 10 та.

- Арсеналнинг АПЛдаги сўнгги 10 ғалабаси Робин ван Перси иштирокида қўлга киритилган. Ҳолландиялик футболчи гол урмасада, «Арсенал» ғалаба қозонган ягона ўйинда (10 сентябрь) «Эмирейтс»да «Суонси» дарвозасига ягона тўп йўлланган.

- Бу мавсумда «МЮ» бирор марта Big Four вакилларига ютқазмади: «Арсенал» ва «Челси» устидан ғалаба қозонилди, «Ливерпуль» билан дуранг ўйналди.

- Агар «Манчестер Юнайтед» «Арсенал»га ютқазса бу манкунианликларнинг мавсумдаги 4-мағлубияти бўлади. «Қизил иблислар» ўтган 2010-11 мавсумда бутун чемпионат давомида шунча марта ютқазишган.

- «МЮ» жорий масумнинг сафарда энг яхши ўйновчи жамоаси бўлиб турибди. Улар 30 имкониятдан 23 очко тўплашган.

- Алекс Фергюсон шогирдлари биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган ўйинларда ҳали юта олишмаяпти – 3 та мағлубият, 1 та дуранг. Сўнгги марта иродали ғалаба апрель ойида биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида олдинга чиқиб олган «Вест Ҳэм» устидан қозонилган — 4:2.

- «МЮ»нинг «Арсенал»га қарши ўйинлардаги энг яхши тўпурари Уэйн Руни ҳисобланади – 8 та гол.

- Майк Дин ҳакамлиги остида «Юнайтед» АПЛ матчларида «канонирлар»га ютқазмаган – 0:0 (2009йил, май) ва 2:1 (2009 йил, август).


«МАНЧЕСТЕР СИТИ» - «ТОТТЕНҲЭМ»

- «Сити» АПЛ тарихида илк марта «Тоттенҳэм»ни бир мавсум давоми икки марта ютиши мумкин.

- «Шаҳрликлар» АПЛ доирасида сўнгги уч учрашувда «тақачилар»га ютқазмаяпти. Сўнгги мағлубият 2010 йилнинг майида содир бўлган. Ўшанда Питер Крауч «Тоттенҳэм»га ғалаба келтирган.

- «Тақачилар» манкунианликлар янги арена – «Иттиҳод стаэдиум»га кўчиб ўтгандан буён 6-ўйинни ютган ягона жамоага айланиши мумкин. «Тоттенҳэм»дан ташқари «Челси», «Арсенал» ва «Эвертон» ҳисобида 5 тадан ғалаба бор.

- «Манчестер Сити» Англия олий дивизиони тарихида 21 ўйиндан сўнг 50 очкодан кўп жамғарган бешинчи клуб бўлди. «Шаҳарликлар»гача «Ливерпуль» (1987/88), «МЮ» (1993/94, 2003/04, 2006/07), «Челси» (2004/05, 2005/06) ва «Арсенал» (2007/08) шундай натижаларга эришишган. Фақат «Юнайтед» (2003/04) ва «Арсенал» (2007/08) якунда чемпион бўла олишмаган.

- «Сити» - жорий мавсумда дастлабки 25 дақиқа ичида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган ягона жамоа.

- «Шаҳарликлар» посбони Жо Ҳарт худди «Суонси» дарвозабони Мишель Форм сингари мавсумнинг 9 учрашувида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.

- «Манчестер Сити» мавсумдаги 10 та уй учрашувларининг барчасида ғалаба қозонган. Агар манчини шогирдлари «тақачилар»ни енгишса, улар «Челси»нинг 2005/06 мавсумдаги натижасини такрорлашади. АПЛ рекорди «Ньюкасл»га тегишли. Улар 1995/96 мавсуми стартидан бошлаб 13 марта кетма-кет ўз майдонларида ғалаба қозонишган. Бир мавсум давомида уй учрашувларида кетма-кет ғалаба қозониш бўйича рекорд эса «қизил иблислар»га тегишли – 19 ғалаба (2010/11).

- АПЛ доирасида «Иттиҳод стэдиум»да юбтқазмай кетган сўнгги жамоа – «Фулҳэм» (1:1, 2011 йил 27 февраль)

- Ҳарри Реднаппнинг дебют мағлубияти ҳам айнан «Сити» билан ўйинда юз берган. 1994 йилнинг августда реднапп бошқарувидаги «Вест Ҳэм» «Мейн Роуд»да 3:0 ҳисобида ютқазган. Умуман олганда, Ҳарри Реднапп Манчестерда 25 ўйиндан 21 тасини ютқазган, 2 марта ғалаба қозонган.

- Жорий мавсумдаги икки мағлубиятни «тақачилар» айнан Манчестер жамоаларидан қабул қилиб олишган – «Юнайтед» билан 0:3 (меҳмонда) ва «Сити» билан 1:5 (ўз уйида). «Тоттенҳэм» Манчестер клубларини 6 ўйиндан буён мағлуб эта олмаяпти, боз устига уларнинг 5 тасида «тақачилар» гол ҳам ура олишмаган.

- «Тоттенҳэма» вингери Гарет Бэйл набрал жорий мавсумда «гол+пас» системасида 13 очко жамғарган. Бу ярим ҳимоячилар ўртасида «Сити» ҳавбеки Давид Сильвадан кейинги натижа – 16 очко.

- Премьер-лига доирасида «Тоттенҳэм» 20 ўйиндан буён кетма-кет гол киритмоқда. Бу эса клуб рекорди ҳисобланади, шунингдек, Англия олий дивизионида сўнгги 25 йил ичида энг яхши натижа. Аввалги рекорд — 1986 йил ноябридан 1987 йил апрелигача голсиз тарк этилмаган 26 ўйин ҳам айнан «тақачилар»га тегишли.

- Ҳовард Уэбб Манчестерда ҳакамлик қилган 2 ўйинда «Тоттенҳэм» ютқазган – 2007 ил августда 0:1 («МЮ») ва 2009 йил апрелида 2:5 («МЮ»).

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 01:27, 21.01.2012.
Ўқилди: 17376 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.