Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Питер Хюистра: "Жамоа шаъни учун ғалаба қозонишни истаймиз"

Баҳо:
+ | -1

Осиё Чемпионлпр Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Эйр Форс" жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан, тошкентликлар устози Питер Хюистра ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.  

"Эйр Форс" билан  баҳсдан аввал матбуот анжуманида бош мураббий Питер Хюистра ва ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев қатнашди.

Хюистра: - Бизни гуруҳдаги охирги ўйин кутмоқда. Жамоа шаъни учун майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски, кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлдик. Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз.

Таркибимизда иқтидорли ёшлар борлигини кўпчилик кўрди. Улар тез орада юқори даражага кўтарилиш имконига эга. Умид қиламанки, ушбу футболчилар билан кейинги йил анча кучлироқ ҳолда мусобақага қайтамиз.

Йўлдошев: - Сўнгги ўйинда зафар қучишга интиламиз. Мухлисларни ҳеч бўлмаганда мазкур ютуқ билан хурсанд қилишни истаймиз. Таркибда мен каби ёшлар кўп ва кўпчилик яхши савияда ўйнай олади. Мураббий ишончини оқлашга интиламиз. Халқаро даражадаги ўйинларда босим юқорироқ. Ёш футболчилар бундай беллашувларда катта тажрибага эга бўлади. Келажакда бу бизга асқотади.

Киритилди: 10:59, 29.04.2021.
Ўқилди: 1946 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик